Бугунги кунда Давлатимиз раҳбари бошчилигида юртимиздаги хотин- қизлар қўллаб- қувватлаш, улар муаммосини бартараф этиб, давлат томонидан уларни янада қўллаб- қувватлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи И.Мамасолаева, ФҲДЁ бўлими бошлиғи О.Жумаев лар ҳамда тумандаги маҳаллалардаги фаол хотин – қизлар иштирокида “Очиқ мулоқот” бўлиб ўтди.2022 йил давомида 14 054 нафар аёллар хатловдан ўтказилган, йил якунига қадар “Аёллар дафтари”га киритиладиган 1 520 нафар хотин-қизлар билан манзилли ишлаш ва шу асосда: 694 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш; 69 нафар хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларга кредит олишга кўмаклашиш; 717 нафар эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдам ажратиш ва 40 нафарининг уй-жойини таъминлаш;
шундан 3 нафар хотин-қизларга турар-жой ижара компенсациясини тўлаб бериш; “Аёллар дафтари”га киритиладиган барча хотин-қизларга тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш белгилаб олинган.
Очиқ мулоқот давомида аёллар ўзлари қизиққан саволларга жавоб олишди.
0 izox