|
Мақсадимиз - ишончли тиббиёт!

Мақсадимиз - ишончли тиббиёт!

Тиббиёт тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар халқимизни бугунидан рози қилиш, эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашдек эзгу мақсадга хизмат қилмоқда
Туманнинг "Бирдамлик" маҳалласида жойлашган 44 - сонли оилавий поликлиниканинг "Бирдамлик" филиали бундан 37 йил олдин (1986- йил) фаолият юрита бошлаган эди. Мазкур ОШП ҳозирда ушбу маҳалланинг 5 минг 335 нафар фуқароларига тиббий хизмат кўрсатади.


Бугунги кунда ушбу ОШП да 13 нафар тиббиёт ходимлари фаолият олиб бормоқда. Туманимиз ташкил этилгандан сўнг аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ҳам янги босқичга олиб чиқиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Туманнинг "Бирдамлик" маҳалласи аҳолиси учун барча қулайликларга эга 44 - сонли оилавий поликлиниканинг "Бирдамлик" филиалини қуриш ва жиҳозлаш учун 2 млрд 600 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда қурилиш ишлари давом этмоқда.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati 

0 izox