|
Жиноятчилик ва  ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар  муҳокама қилинди.

Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишлар  муҳокама қилинди.

Бугун Бандихон туман ҳокимлиги катта мажлислар залида маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар ҳолати, Давлатимиз раҳбарининг халқни рози қилиш борасида давлат органлари ва ташкилотларининг масъулиятини ошириш борасидаги кўрсатмалари ва унинг ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар, аҳоли томонидан давлат органларини ҳисобдорликка чақириш орқали жамоатчилик назоратини ташкил қилиш юзасидан йиғилиш ўтказилди.


Бугунги йиғилишда вилоят ИИБ маъсуллари, туман прокурори Б.Тошпулатов, туман ҳокимининг ўринбосари У.Қулмаматов, сектор раҳбарлари, маҳалла бешлиги, тегишли маъсуллар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Йиғилиш якунида маъсулларга ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг барвақт аниқлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ўзаро ҳамкорлигини самарали йўлга қўйиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati 

0 izox