Президент Ш.Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ҳамда экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бўйича топшириқларни ижросини сўзсиз таъминлашга бағишланган муҳокамада белгиланган чора- тадбирларни амалга ошириш юзасидан Бандихон туманида "Яшил макон" умуммиллий лойихаси доирасида кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.
Бугун туман марказидаги "Ҳокимлик боғи" ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сурхондарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуратов, туман ҳокими А.Алламурадов, соҳага тегишли маъсуллар, фаол нуронийлар ҳамда тумандаги ўқувчи ёшлар иштирокида Япония Республикаси тажрибаси асосида 100 тупдан ортиқ заранг (клиён) дарахти кўчатлари экилди.
Тажрибага кўра, ҳар бир дарахт кўчатига ўқувчи ёш бириктирилиб, ниҳол дарахт ҳолатига киргунига қадар ёшлар томонидан парваришланади.
Бугуннинг ўзида мазкур лойиҳа доирасида ҳар бир дарахт кўчатига ёшларнинг исми - шарифи муҳрланди.
Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati
0 izox