Кейинги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида аҳоли саломатлиги йўлида туб ўзгаришлар бўлмоқда. Айниқса, чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати йилдан йилга яхшиланиб бормоқда.
Хусусан, олис ва чекка ҳудудлар аҳолисига бирламчи тиббий ёрдамнинг сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида Бандихон туманининг энг чекка ҳудудларида ҳам маҳалла тиббий пунктларини ташкил этиш бўйича манзилли ишлар амалга оширилмоқда. Туманда ҳудудларда босқичма- босқич маҳалла тиббий пунктлар учун махсус контейнерлар олиб келиниб, аҳоли учун фойдаланишга топширилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими У.Қосимов бошчилигида вилоят бўйлаб контейнер - маҳалла тиббиёт пунктларининг очилиш маросими онлайн тарзда бўлиб ўтди. Шунингдек, туманнинг "Урғулсой" маҳалласида контейнер - маҳалла тиббиёт пунктининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эндиликда барча шароитларга эга, дори-дармонлар билан жиҳозланган маҳалла тиббиёт пунктлари қишлоқ аҳолиси учун хизмат кўрсатади.
Маълумот учун: Бугунги кунда туманда 11 та контейнер - маҳалла тиббиёт пунктлари фаолият олиб бормоқда. Ушбу маҳалла тиббиёт пунктлари ерталаб соат 8.00 дан кечги соат 20.00 гача фаолият юритади.
Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
Kanalga obuna bo'lish?
https://t.me/bandixonmatbuot_rahbari
0 izox