|
Ватанимизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ

Ватанимизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ

Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактабгача таълим хизматларидан фойдаланишни янада яхшилаш уларнинг тўлақонли ҳаёт фаолияти учун қулай шарт- шароитларни таъминлаш ва ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир.

Бандихон туманида Мактабгача таълим соҳасида ҳам кўзга кўринарли ишлар амалга оширилмоқда. Туманнинг "Зевар" маҳалласида лойиҳа қиймати 3 млрд 960 млн сўм бўлган 120 ўринли Мактабгача таълим биносининг барпо этилаётгани ҳам сўзимизнинг яққол исботидир.

Бу каби олиб борилаётган ислоҳотлар ўсиб келаётган авлодни соғлом ва ҳар томонлама етук вояга етказиш, таълим-тарбия жараёнига самарали таълим ва тарбияни шаклларинтиришда катта хизмат қилади.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati 

0 izox