Бугун тумандаги Маданият бўлими фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўттиз бир йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари М.Юнусов, тегишли маъсуллар ҳамда 17- АФЧЎИМ нинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.
Фаол ёшлар иштирок этган тадбирда Янги таҳрирдаги Конституциямиз Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берганлиги қайд этилди.
Тантанали тадбирда тумандаги 17- АФЧЎИМ нинг ўқувчилари томонидан Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ва рақслар ижро этилди.
Байрам тадбирлари туманимизнинг барча ҳудудларида кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
? https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati
0 izox