|
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Бандихонда тадбир ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Бандихонда тадбир ўтказилди.

Бугун Бандихон тумани 17-сонли мусиқа ва санъат мактабида тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан маънавий- маърифий тадбир ташкил этилди.Тадбирда туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва Маърифат маркази туман бўлими, туман Халқ таълими бўлими ходимлари ҳамда умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирок этишди.


Тадбирда ўқувчилар томонидан Давлат байроғини мадҳ этувчи сахна кўринишлари, Шер ва қўшиқлар намойиш этилди.


Сўзга чиқувчилар томонидан ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга бўлган муҳаббатини ва садоқатини кучайтириш, Ватанимиз равнақи йўлида бор куч ғайратингизни қолаверса билим даражасини янада ошириш зарур эканлиги айтиб ўтилди.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ

0 izox