|
“Тўпаланг”  сув омборидан ичимлик суви қувурларини тортиш ишлари қизғин давом этмоқда

“Тўпаланг” сув омборидан ичимлик суви қувурларини тортиш ишлари қизғин давом этмоқда

Сурхондарё вилояти аҳолисини марказлаштирилган тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида “Тўпаланг” сув омборидан магистрал сув таъминоти тармоғини ётқизиш лойиҳасини амалга ошириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Жумладан, айни пайтда босимни сўндириш, сувни тозалаш ва тарқатиш иншоотларини қуриш ҳамда сувни туман (шаҳар)ларга етказиб бериш учун метал қувурларни ётқизиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда (https://t.me/sariosiyohokimligi/12796).

Эслатиб ўтамиз, лойиҳага кўра Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор, Музработ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳридаги 1 миллион 700 минг аҳолининг сув таъминоти яхшилаш мақсадида “Тўпаланг” сув омборидан жойлардаги сув тақсимлаш узелларигача жами 361 километр қувур тортилади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 138 миллион доллар бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. У 2021-2023 йиллар давомида босқичма-босқич ишга туширилади.

 

0 izox