Эътироф этиш жоизки, моҳиятан ҳам, мазмунан ҳам янги ислоҳотлар даврида давлат етакчисининг у ёки бу соҳага алоҳида эътибор қаратиши, айни шу соҳадаги ютуқ ва камчиликларнинг холисона таҳлили, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш зарурлиги хусусидаги кўрсатмалари ишга унум бахш этади.
Чунончи, Президентимизнинг “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳақида ҳам айни шундай фикрни билдириш мумкин. Инсон ҳаётининг барча соҳалари –иқтисод, сиёсат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ёки таълим соҳаси бўлсин, уларнинг барчаси миллий маданият комиллигига таянади.
Бандихон тумани ҳокими, 1- сектор раҳбари Абдумалик Алламурадов бугун тумандаги 17- сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб, ўқувчи ёшларга яратилган шарт- шароитлар ва ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Ўрганиш давомида маъсулларга ёш авлодни миллий қадриятларимизга янада яқинлаштириш ва тарбиялаш, таълим масканида ҳудудни ободонлаштириш вазифалари берилди.
Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
? https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati
0 izox