Қорақалпоғистонга ташриф буюрган Сурхондарё вилояти делегацияси Тахиатош туманида ташкил этилган вилоят штаби фаолияти билан танишди. Штабда маҳаллий раҳбарлар ва мутахассислар ҳамкорлигида 2022-2024 йилларда Тахиатош туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар мувофиқлаштириб борилади.
Вилоят штабига сурхондарёлик илғор тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари ҳам бириктирилган бўлиб, улар ўз лойиҳаларини Тахиатош туманида ҳам ташкил этиш, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилишмоқда.
Делегация аъзолари штаб фаолияти таништирилиб, туманда амалга оширилаётган ишлар ва йўлга қўйилаётган лойиҳалар ҳақида тақдимот ўтказилди.
0 izox