|
Тахиатошлик ўқувчилар учун 3000 дона китоб совға қилинди

Тахиатошлик ўқувчилар учун 3000 дона китоб совға қилинди

Айни пайтда Қорақолпоғистон Республикаси Тахиатош туманида бўлиб турган Сурхондарё вилояти делегацияси тумандаги 1- ва 4-сонли умумтаълим мактаблари ҳамда 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотларида бўлишди.

Умумтаълим мактабларида Сурхондарёлик ва Қорақолпоғистонлик ўқувчи ёшлар ўртасида “Беш ташаббус – беш имкон” шиори остида тадбирлар, спорт мусобақалари ва кўрик танловлар ташкил этилди. Тадбир доирасида Тахиатошлик ўқувчилар учун умумтаълим мактабларига 3000 дона бадиий китоблар жамланмаси топширилди.

Шунингдек, делегация аъзолари 11-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти, бу ерда болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишишди. Боғча тарбияланувчилари учун турли хилдаги ўйинчоқлар ва болалар таълими учун мўлжалланган анжомлар совға қилинди.

Сурхондарё вилояти делегациясининг Тахиатош туманига ташрифи давом этмоқда. BATAFSILL QUYIDAGI LINKDA https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati/5561

0 izox