|
Сурхондарёда ўтказилаётган тиббий сайёр қабул бугун ҳам давом этади

Сурхондарёда ўтказилаётган тиббий сайёр қабул бугун ҳам давом этади

Кеча Термиз шаҳридаги "Амударё" болалар соғломлаштириш оромгоҳида бошланган тиббий сайёр қабул бугун, 18 апрель куни соат 8:00дан бошлаб яна давом этади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, тиббий сайёр қабулнинг биринчи кунида Термиз шаҳри ва туманлардан келган 3877 нафар фуқаро кўрикдан ўтказилган.

 

Уларнинг 3827 нафарида турли даражадаги касалликлар аниқланиб, 1289 нафари амбулатор шароитда, 1302 нафари туманда, 1029 нафари эса вилоятда стационар тартибда, 207 нафари республика миқёсида даволанишга тавсия этилган. Шунингдек, 100 нафарга яқин оғир беморда бепул мураккаб операциялар амалга оширилган.

Сайёр қабулда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ва Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев фуқароларнинг мурожаатларини тинглаган. https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati/5465

0 izox