Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби бугун Сурхондарёда ҳам “Китобхон миллат” шиори остида II республика “Китоб ҳафталиги” тадбирлари бошланди.
Шу муносабат билан бугун Термиз шаҳридаги Санъат саройи боғида Ҳафталикнинг очилишига бағишлаб ўтказилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, китобхонлар, ёшлар иштирок этди.
Тадбирда шоир ва ёзувчиларининг китобхонлар билан учрашуви, китоблар кўргазмаси, китоб савдо ярмаркаси, рассомчилик асарлари, ҳунармандчилик, каштачилик, зардўзлик маҳсулотлари, ноёб экспонатлар намойиши йиғилганлар қалбида унутилмас таассуротлар қолдирди.
Жорий йилнинг 23 апрелига қадар давом этадиган Ҳафталик доирасида вилоятдаги ахборот-кутубхона марказлари, меҳнат жамоалари, таълим муассасалари, маҳаллаларда китоб ярмаркалари, акциялар, давра суҳбатлари, тақдимотлар, танловлар ўтказилиши кўзда тутилган.https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati/5480
0 izox