|
Спортнинг футбол тури бўйича

Спортнинг футбол тури бўйича "Ҳоким кубоги" га СТАРТ берилди

Мамлакатимизда охирги йилларда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, имкониятлари чекланган шахсларнинг жисмоний реабилитасияси учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда мамлакатнинг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирок этишини таъминлаш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Шу билан бирга, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аҳоли соғлиғини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган аниқ дастурларни амалиётга жорий этиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш ва улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, спорт турлари бўйича юқори натижаларни таъминлайдиган маҳоратли спортчилар билан миллий терма жамоаларни шакллантириш ва тренерлар учун қўшимча шарт-шароитлар яратилиб келинмоқда.
Мамлакатда юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама этук ҳамда жисмонан соғлом инсонни шакллантириш мақсадида аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малака ва билимларини орттиришга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш, иқтидорли спортчиларни танлаб олиш мақсадида бугун тумандаги марказий спорт ўйингоҳида спортнинг футбол тури бўйича "Ҳоким кубоги" га СТАРТ берилди.


Ушбу спорт тадбирининг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакили, Республика Ёшлар ишлари агентлиги вакили, Бандихон тумани ҳокими А.Алламурадов, туман сектор раҳбарлари ҳамда 22- та маҳаллалардаги ёшлар иштирок этишди.

Маълумот учун:
Ертага ғолиб жамоаларга
1-ўрин 5 млн сўм
2-ўрин 3 млн сўм
3-ўрин 2 млн сўм топширилади

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati

0 izox