Бугун туман ҳокими А.Алламурадов раҳбарлигида "Бандихон" маҳалласида "Фуқаролар қабули" бўлиб ўтганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Мазкур қабулда "Бандихон" маҳалласи "Мураббийлар" кўчаси 17- уйда яшовчи фуқаро Қурбаной Файзиева уй- жой таъмирлаш масаласида туман ҳокимига мурожаат қилган эди.
Қабул тугагач фуқаро мурожаати ижобий ҳал этилиб, яшаш хонадонини таъмирлаш учун цемент маҳсулоти етказилиб берилди.
Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati
0 izox