Мамлакатимизда таълим устуворлигини эътироф этган ҳолда, таълимнинг сифати ва эркинлигини таъминлаш, бу соҳада давлат бошқарувининг самарали тизимини яратиш бўйича тизимли ва кенг доирадаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Сурхондарё вилоятида қайта ташкил этилган Бандихон туманида олиб борилаётган ишлар ҳам “Инсон қадри” ни улуғлашга қаратилган.
Туманнинг “Обод турмуш” маҳалласида 1990 - йил 1 қаватли 90 ўринли 5 умумтаълим мактаби қурилган эди. 2012 йил эса ушбу мактабга қўшимча 120 ўринли 1 қаватли бино қурилиб фойдаланишга топширилган. Бугунги кунда ушбу мактабга Республика бюджетидан 4 млрд 700 млн сўм маблағ эвазига 240 ўринли 2 қаватли қўшимча замонавий мактаб биноси қурилмоқда.
Шунингдек мавжуд биноларда эса мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati
0 izox