|
Маънавий- маърифий ишларнинг бош мезони тарбиядир мавзусида МАТБУОТ АНЖУМАНИ бўлиб ўтди.

Маънавий- маърифий ишларнинг бош мезони тарбиядир мавзусида МАТБУОТ АНЖУМАНИ бўлиб ўтди.

Бутун инсониятга тегишли умуминсоний ғоялар билан бирга диний, миллий қадриятларга асосланган фақатгина бир миллат ёки бирор жамиятнинг ўз муайян ғоялари ҳам бўлиши мумкин. Шунингдек, ғоялар яна асосий икки турга – эзгу, юксак ғоялар ҳамда бузғунчи ғояларга ажралади. Эзгу ғоялар жамиятнинг, инсонларнинг бирлашиши, ривожланиши, фаровон ҳаёт кечиришларига хизмат қилса, бузғунчи ғоялар эса одамларни, халқларнинг бўлиниб кетишига, ўзаро адоват, тарқоқлик ҳамда беқарорлик авж олишига олиб боради.
Бунёдкор ғояларга эргашиб, вайронкор ғоялардан омонда бўлиш учун инсонга ғоявий иммунитет керак бўлади. Ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантиришнинг энг самарали йўли ёшликдан бошлаб соф эътиқод ва миллий қадриятларга кўра таълим-тарбия олишдир.


Ахборотлар ёруғлик тезлигидек тез тарқалаётган ушбу замонимизда жамиятнинг келажаги бўлмиш ёшларга турли ёт ғояларнинг таъсири этиб келиши жуда осон. Оммавий ахборот воситаларининг барча турлари орқали, хусусан, интернет тармоқлари ёрдамида исталган маълумотни дунёнинг исталган бурчагига этказиш имконияти мавжуд. Албатта, бунинг кўплаб ижобий жиҳатлари борлиги билан салбий томонлари ҳам этарличадир. Энди бугунги даврда ёшларнинг жисмонан соғ саломат бўлишларининг ўзи этарли бўлмай қолди.

Балки, уларни руҳан соғлом бўлишлари, кенг дунёқарашга эга бўлишлари, турли ёт ғояларга қарши тура оладиган кучли танқидий фикрлай олишлари ҳам зарур бўлиб қолди.Бугун Бандихон туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Э.Пардаев ҳамда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари М.Юнусов бошчилигида ва тумандаги умумтаълим мактаблардаги Ижодий- маъданий ишлар бўйича маънавият тарғиботчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида МАТБУОТ АНЖУМАНИ ташкил этилди.
Анжуманда тумандаги умумтаълим мактаблардаги ўқувчилар ўртасида салбий ҳолатларнинг олдини олиш, интернет тармоқларида турли асоссиз маълумотлар тарқалиши, шунингдек аҳоли ўртасида кенг мухокама этилаётган тегишли ташкилотлар фаолияти, тумандаги умумтаълим мактабларидаги тарғиботчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди. Матбуот анжумани иштирокчилари ўзлари қизиққан саволларга жавоб олишди.

 

✍️ Бандихон туман ҳокимининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ахборот хизмати раҳбари Маратбек Юнусов

0 izox