|
Халқ депутатлари Бандихон тумани Кенгашининг эллик саккизинчи сессияси ўтказилди

Халқ депутатлари Бандихон тумани Кенгашининг эллик саккизинчи сессияси ўтказилди

Куни кеча туман ҳокимлиги Катта мажлислар залида Халқ депутатлари Бандихон тумани Кенгашининг эллик саккизинчи сессияси ўтказилди.
Сессия ишида 12 та масала кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан туман прокурорининг 2022-йил давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида,

Туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг жиноятчиликга қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолияти юзасидан аҳбороти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-августдаги “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-6275-сон Фармони ижроси юзасидан болалар масалалари бўйича туман комиссияси томонидан 2022-йилнинг IV чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисида хисоботи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октабрдаги “2022-2023-йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорининг

Бандихон туманида ижроси тўғрисида, Бандихон туманини 2023-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар “Йўл харитаси” тўғрисида, Бандихон туманида энг кўп бўш иш ўринлари мавжуд бўлган Халқ таълим бўлими мудири Х.Йўлдошевнинг ҳисоботи, Коррупцияга қарши курашиш бўйича Бандихон тумани ҳудудий Кенгаши Низоми ва таркибини тасдиқлаш тўғрисида ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди.

0 izox