|
Bandixon tumani hokimi Abdumalik Allamuradov berilgan vazifalar ijrosini ko'zdan kechirmoqda

Bandixon tumani hokimi Abdumalik Allamuradov berilgan vazifalar ijrosini ko'zdan kechirmoqda

Бандихон тумани ҳокими Абдумалик Алламурадов жойларда умумтаълим мактабларида дарс жараёнларининг бориши ҳамда ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишмоқда.
Навбатдаги манзил туманнинг "Бағрикенг" маҳалласида жойлашган 26- сонли умумтаълим мактаби бўлди.
Туман ҳокими бошчилигида мактаб ҳудуди кўздан кечирилганда таълим масканида ободончилик ишлари ташкил этилмаганлиги, чиқиндилар тозаланмаганлиги ва ички ариқларни мавсумий ҳолатда қазиш ишларига сусткашлик билан ёндашган ушбу мактабнинг директори ҳамда маънавий- маърифий ва илмий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолияти танқид қилинди.


Шунингдек, мазкур мактаб биносидаги иссиқлик тизимида кузатилаётган носозликларни бартараф этиш ва ҳудудда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш юзасидан маъсулларга жиддий топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди,

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ 

0 izox