Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг энг муҳим вазифаларидан бири инсон ҳаёт сифати ва фаровонлигини оширишдан иборат бўлиб, давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш белгилаб қўйилди.
Аҳоли ҳаёт сифати – умумлаштирувчи ижтимоий-иқтисодий категория бўлиб, нафақат моддий неъматлар ва хизматларни истеъмол қилиш даражасини, балки маънавий эҳтиёжларни қондириш, саломатлик, умр кўриш давомийлиги, атроф-муҳит экологик шароитларни, ахлоқий-психологик иқлим, маънавиятни ўз ичига олади. Ўзбекистонда аҳоли ҳаёти сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар жумласида мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни ҳам таъкидлаб ўтиш керак.
Тумандаги таълим масканидаги ҳудудларни яшил маконга айлантириш мақсадида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида бугун, Бандихон туман ихтисослаштирилган мактаби директори бошчилигида, мактаб ўқитувчилари иштирокида ҳудуддаги 25 сотих ер майдонига 150 тупдан ортиқ бодом дарахт кўчатлари экилди.
Бу каби ишлар туманда давом этмоқда.
Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
? https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati
0 izox