Бугун туман ҳокимлиги катта мажлислар залида маҳалла “еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича туман ҳокими А.Алламурадов, мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўқув- семинар ташкил этилди.
Бандихон туманида ўтказилган семинарда ёшлар етакчиларининг “еттилик” ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш каби вазифалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Бандихон туманидаги маҳаллалар тизимига янгидан жалб этилаётган солиқ органлари ва ижтимоий ҳимоя агентлиги ходимлари учун бўлиб бўлиб ўтган семинарда солиқ ходимларига маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш, ижтимоий ходимларга ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ йўналишлар туман ҳокими томонидан белгилаб берилди.
Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati
0 izox