Мамлакатимизни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини изчил амалга ошириш ва муҳим ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўналишларини самарали ҳаракатга келтириш, маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш, мавжуд инфратузилмани комплекс ривожлантириш, шунингдек, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосида аҳолининг турмуш шароитини юксалтириш мақсадида бугунги кунда Бандихон туманида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Мухаммадиев, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, туман ҳокими А.Алламурадов, сектор раҳбарлари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида давлат аҳамиятидаги 4 Р 100 Мангузар қ- Жарқўрғон ш - Бандихон қ - Олтинсой қ - Денов ш автомобил йўлининг 100 ва 108 км оралиқларидаги масофаси тўлиқ асфальтланиб фойдаланишга топширилди.
Тадбирда сўз олганлар туманда олиб борилаётган ислоҳотлар, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги ҳақида сўзлашди. Шундан сўнг туман марказини боғловчи 8 км узунликдаги асфальт йўлининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
? https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati
0 izox