|
Бандихон туманида навбатдаги “Фуқаролар қабули” бўлиб ўтди

Бандихон туманида навбатдаги “Фуқаролар қабули” бўлиб ўтди

Бугун туман ҳокими А.Алламурадов бошчилигида ташкилот ва идора раҳбарлари иштирокида туманнинг “Бандихон” маҳалласида жойлашган Маҳалла маркази биносида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.


Бугунги қабул давомида фуқаролар асосан уй- жой таъмирлаш, уй жойни кадастр қилиш ва бошқа масалаларда туман ҳокимига мурожаат қилишди.
Шу куни 15 нафар фуқаролардан 9 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 3 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Қолган 6 та мурожаатлар ечими туман ҳокими томонидан назоратга олиниб, маълум вақт талаб этадиган масалалар аниқ ижро муддати билан масъулларга йўналтирилди ҳамда батафсил ўрганиб чиқиш ва ҳал этиш бўйича вазифалар юклатилди.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati 

0 izox