|
Бандихон тумани Марказий спорт ўйингоҳида

Бандихон тумани Марказий спорт ўйингоҳида "Ватан таянчи" ҳаракати аъзолигига тантанали равишда ваъда бериш маросими ташкил этилди.

Тадбирда Бандихон Туман ҳокими ўринбосари, Қизириқ туман мудофаа ишлари бўлими ҳамда Умумий ўрта таълим муассасаларида таҳсил олаётган 10-11 синф ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадида қадимда мавжуд бўлган давлатлар билан тарихан боғлиқлигини англатади ҳамда Республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиради дея Давлат байроғининг 31 йиллиги билан барчани муборакбод этишди.

Тадбир давомида тумандаги Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари иштирокида "Ватан таянчи" ҳаракати аъзолигига тантанали равишда ваъда бериш маросими ташкил этилди.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ

0 izox