|
Абдумалик Алламурадов; Ободлик остонадан бошланади, фаолиятига сусткашлик билан ёндашган мактаб директори ва икки ўринбосари танқид қилинди

Абдумалик Алламурадов; Ободлик остонадан бошланади, фаолиятига сусткашлик билан ёндашган мактаб директори ва икки ўринбосари танқид қилинди

Бандихон тумани ҳокими Абдумалик Алламурадов жойларда умумтаълим мактабларида дарс жараёнларининг бориши ҳамда ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишмоқда.
Навбатдаги манзил туманнинг "Бағрикенг" маҳалласида жойлашган 26- сонли умумтаълим мактаби бўлди.


Туман ҳокими бошчилигида мактаб ҳудуди кўздан кечирилганда таълим масканида ободончилик ишлари ташкил этилмаганлиги, чиқиндилар тозаланмаганлиги ва ички ариқларни мавсумий ҳолатда қазиш ишларига сусткашлик билан ёндашган ушбу мактабнинг директори ҳамда маънавий- маърифий ва илмий ишлар бўйича директор ўринбосарлари фаолияти танқид қилинди.


Шунингдек, мазкур мактаб биносидаги иссиқлик тизимида кузатилаётган носозликларни бартараф этиш ва ҳудудда ободонлаштириш ишларини ташкил этиш юзасидан маъсулларга жиддий топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди, 

0 izox