Юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар муборак Рамазон ойини бу йил ҳам яратилган қулайлик ва имкониятлардан самарали фойдаланиб, тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етиш ҳамда унга шукрона келтириш кайфиятида ўтказдилар.
Халқимиз учун эзгулик ва мурувват, руҳий покланиш ойи ҳисобланган ушбу қутлуғ кунларда уламолар, имом-хатиблар, муҳтарам фахрийлар, маҳалла оқсоқоллари ва фаоллари томонидан жойларда 20 мингдан зиёд маънавий-маърифий тадбирлар амалга оширилди.
Бугун туман ҳокими Ўткир Чориев Рамазон ҳайит байрами муносабати билан тумандаги масжидда Рамазон ҳайитига тайёргарлик ишларини назорат қилди.
Шундан сўнг тумандаги кам таъминланган оилалар холидан хабар олиниб, улар доимо еътиборимизда еканлигини туман ҳокими таъкидлаб ўтиб уларга Рамазон ҳайити совғаларини улашди.
0 izox