Тошкент вилояти Оққўрғон тумани мисолида аҳоли мурожаат ва муаммолари билан ишлашни Сурхондарё вилоятида янги ташкил этилган Бандихон туманида ҳам тажриба сифатида ишларни амалга ошириш ва 5 та маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, кўмакка муҳтож аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектларида таъмирлаш ишлари туманда давом этмоқда.
"Бандихон" маҳалласида бугунги кунда 796 та хонадон мавжуд бўлиб, маҳаллада 4 минг 167 нафар фуқаро истиқомат қилади.
Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, хонадонларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан 1 км 900 метр уэунликдаги сув қувурлари олиб келинган бўлиб, аҳоли вакиллари билан ҳашар йўли орқали туманнинг "Бандихон" маҳалласи "Издошлар" кўчасида 900 метр масофага ва "Байналминал" кўчасига эса 1 км узунликдаги масофага тоза ичимлик суви қувурлари тортилиб, бугунги кунда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Натижада ушбу кўчаларда истиқомат қилувчи 102 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
? https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati
0 izox