Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бандихон тумани ҳокимлиги
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ

Бугун Бандихон тумани "Чинор" маҳалласи ҳудудида жойлашган 1-сектор штабида туман ҳокими Ўткир Чориев ҳамма мутассадди ташкилот раҳбарлари иштирокида "Фуқоролар қабули" бўлиб ўтди.
Қабул давомида фуқароларнинг кўплаб муаммолари тингланиб, бир қатор мурожаатлар жойида айримлари эса қисқа муддатда ҳал этиладиган бўлди.
Фуқоролардан тушаётган мурожаатларни белгиланган муддатда ҳал этиш бўйича туман ҳокими мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.
Туманимизда шу каби қабуллар давом этади.

47530
0

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Бугун Бандихон туманидаги Касб мактаби ҳовлисида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда туман туман ҳокими 1-сектор раҳбари Ў.Чориев, тумандаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари, битирувчи ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Учрашувда туман ҳокими томонидан ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларга мамлакатимизда ёшларга берилаётган кенг имкониятлардан тўғри ва самарали фойдаланиш, ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш, жиноятчилик ва диний оқимларга аралашиб қолмаслик ҳамда юртбошимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда ўз келажагини ўзи яратиши тўғрисида мотивассия берилди.
Мазкур тадбир давомида иқтидорли ёшлар туман ҳокими томонидан эсдалик совғлари билан тақдирланди.
Туманимизда шу каби учрашувлар давом этмоқда.

47530
0

ЁШЛАР ДАФТАРИ- ИМКОНИЯТЛАР ДАФТАРИ

Бандихон туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёнлари давом этмоқда. Хусусан, Бандихон туманида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти билан ҳамкорликда 50 нафар ёшлар “Ҳайдовчилар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш” курсларида ўқитилди. Ёшларнинг ўқиш харажатларининг 75 фоизи ёшлар жамғармаси ҳисобидан тўлаб берилди. Бугун, Бандихон туман ҳокими раҳбарлигида ўқишни тамомлаган 50 нафар ёшга ҳайдовчилик гувоҳномаси топширилди.

47531
0

ЯНГИ МАСЖИДГА ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ

Бугун, Сурхон воҳасининг янги Бандихон туманида жоме масжидлар сони яна биттага коʻпайди. Туманнинг “Хўжаипок” маҳалласи марказида Саид Аҳмад жоме масжиди тамал тошини туман ҳокими Ўткир Чориев қўяр экан, аҳолига юртимизда диний эътиқод масаласига қаратилаётган эътибор хусусида тўхталди. Тумандаги ушбу маҳалладан ташқари “Бағрикенг”, “Обод юрт”, “Зевар” ва “Полвонтош” маҳаллалари аҳолиси учун хизмат қилувчи мазкур 620 ўринли масжид қурилишидан барча нуронийлар мамнунлигини билдиришди.

 

47531
0

MUAMMOLI TADBIRKORLAR BILAN UCHRASHUV BO’LIB O’TDI

Bugun, Bandixon tuman hokimligining majlislar zalida tuman hokimining birinchi o’rinbosari K.Salimov boshchiligida tumandagi muammoli tadbirkorlar bilan uchrashuv bo’lib o’tdi.
Ushbu uchrashuvda sanoat, xizmat koʻrsatish va qishloq xoʻjaligi sohalarida faoliyat olib borayotgan tadbirkorlarni qiynab kelayotgan muammo va masalalari tinglanib, murojaatlari qabul qilindi hamda muammolarini ijobiy hal etishlik yuzasidan mutasaddilarga topshiriqlar berildi va ijrosi nazoratga olindi

48299
0
Барчаси: 147 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?