Бугун Бандихон туман политехникумида туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Оила ва хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекона кийиниш маданиятини тарғиб қилиш, замонавий миллий мода саноатида ўзбекона амал қилиш, миллий анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Миллий либосларда замонавий ва анъанавий қадриятлар уйғунлиги” шиори остида модалар намойиши ўтказилди. Тадбирда 5 та жамоалар миллий либосларимизда беллашишди. Беллашувда миллий матолардан тикилган ҳар бир либос бўйича тушунтиришлар берилди. Тадбир якунида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
0 comment