Ҳозирги даврда юртбошимиз томонидан мамлакатимизда барча соҳаларда фаолият юритаётган соҳа вакиллари эътиборда!
Жумаладан мамлакатимиз тараққиёти учун ўз ҳиссасини қўшиб келаётган ҳокимлик ходимларининг ҳам ўрни каттадир. Бугун Бандихон туманида туман ҳокимлигининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Мухаммадиев, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, туман ҳокими А.Алламурадов, сектор раҳбарлари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб янги бино фойдаланишга топширилишининг замирида халқимизнинг оғирини енгил қилиш маъсулияти янада ортганлиги таъкидланди.
Туманимизда бу каби янгиликлар, қолаверса халқимиз учун хизмат қиладиган мана шундай биноларнинг кўпи яқин қисқа вақт ичида қад ростлагани қувонарлидир. Соха вакиллари учун яратилаётган шундай имкониятлар замирида албатта Президентимизнинг меҳнати ётади.
Шундан сўнг республика ва вилоятимиздан ташриф буюрган меҳмонлар иштирокида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилди. Очилиш маросими якунида халқимиз осойишталиги ва юртимиз тинчлиги учун дуолар қилинди.
Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
? https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati
0 izox