|
Бандихон тумани Фермерлар кенгашининг МУРОЖААТИ

Бандихон тумани Фермерлар кенгашининг МУРОЖААТИ

Кўчат экиш, боғ яратиш, дала четида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш каби тадбирларида кенг жамоатчилик қатори Сиз меҳнаткаш фермерларимизнинг ҳам муносиб улушларингиз бор.

 

Бу борада бугун давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишда топшириқлар берилди.

 

Ҳозирги вақтда 93 мингдан зиёд фермерлар фаолият кўрсатаяпти. Уларнинг рейтингини ҳосилдорлик, ишчи сони, маҳсулот ҳажми ва шу каби муҳим кўрсаткичлар, мезонлар бўйича баҳолаш таклиф этилаяпти.

 

Мазкур рейтинг асосида илғор, фермерларга қўшимча қулайликлар яратилади. Масалан рейтинги юқори фермерларга кредитни қайтмаслик хавфини суғурталаш талаби бекор бўлса, бу ҳам қўшимча харажатларни камайтиради. Шунингдек, ер солиғини камайтириш орқали енгиллик бериш таклиф этилди.

 

Пахта ва ғаллада меъёрдан кўп ҳосил олганларга 25 фоизгача ерида чорва озуқаси, сабзавот, дуккакли ва бошқа экинларни алмашлаб экишга рухсат берилишини давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидладилар.

 

Рағбатлантириш орқали юқори ҳосилдорлик ва натижадорликка эришиш имкониятлари ишга солинади. Шу боисдан давлатимиз раҳбари ташаббусларини тўлиқ қўллаб- қувватлаймиз.

 

Шунингдек, йиғилишда баҳорги экиш тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди.

 

Ҳокимликлар захирасида турган ерларни ажратиш тартибини соддалаштириш чоралари белгиланди.

0 comment