|
“Фуқароларнинг ўзаро бир-бирига енгил тан жароҳати етказиши оқибатлари” мавзусидаги мақоласи

“Фуқароларнинг ўзаро бир-бирига енгил тан жароҳати етказиши оқибатлари” мавзусидаги мақоласи

Барчамизга аёнки, юртимиз мустақиллигидан сўнг инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилиб, қонун асосида мустаҳкамлаб қўйилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида “Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади”;

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси “Енгил тан жароҳати етказиш” деб белгиланган бўлиб, унга кўра,

1-қисми. Эҳтиётсизлик орқасида енгил тан жароҳати етказиш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

2-қисми. Қасддан енгил тан жароҳати етказиш, бу ҳаракат соғлиқнинг қисқа муддат ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятини унча кўп давом этмайдиган турғун тарзда йўқотишга олиб келмаган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан тўрт бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ўша ҳаракатларни бир йил давомида такрор содир этилганда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилиши назарда тутилган, яъни ЖКнинг 109-моддаси. Қасддан баданга енгил шикаст етказиш белгиланган унга кўра,

1-қисми Соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш ўша ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

2-қисми. Соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 Ò²Ð¾Ð·Ð¸Ñ€Ð´Ð° фуқаролар ўртасида шахсга енгил тан жароҳати етказиш каби маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши ортиб бормоқда.

Мисол учун: Бандихон туманида яшовчи Р.Сафаров (ҳуқуқбузарнинг исм фамилия ўзгартирилган) турмуш ўртоғи С.Исақулова (жабрланувчининг исм фамилия ўзгартирилган) билан ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли тортишиб қолиб, жаҳл устида турмуш ўртоғи С.Исақуловани уриб юборган ва турмуш ўртоғи С.Исақулова ҳолат юзасидан МФЙ профилактика инспекторига мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи урганлигини унга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган, С.Исақулова суд тиббий эспертизадан ўтказилганда унинг енгил тан жароҳати олганлиги аниқланган ва суриштирув ҳаракатлари олиб бориш давомида Р.Сафаров ва С.Исақуловалар бир-бирларидан узр сўраб ярашиб олганлигини, у жаҳл устида профилактика инспекторига мурожаат қилганлигини баён қилган ва суд томонидан уларнинг бу ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, улар ярашиб олганлигини, бир-бирларига даъвоси йўқлигини вва эру-хотин эканлигини инобатга олиб Суд, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 212-моддасини татбиқ этган ҳолда, яъни ярашганлиги муносабати билан ҳуқуқбузарни маъмурий жавобгарликдан озод қилиб, маъмурий ишни ҳаракатдан тугатди.

Бундан ташқари, Бандихон туманида яшовчи Д.Чориев (ҳуқуқбузарнинг исм фамилия ўзгартирилган) қўшниси Т.Худойқулов (жабрланувчининг исм фамилия ўзгартирилган)билан ўзаро тортишиб қолиб бир-бирларини уриб бир-бирларига енгил тан жароҳати етказиши натижаси уларга нисбатан Суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида, яъни 540.000 сўмдан жарима жазоси тайинлади.

Эр-хотин, ота, она ва бола, қариндошлар, қўни-қўшнилар ўртасида бўлаётган тортишувлар жанжалларни мисол келтириш мумкин.

Бандихон туман ҳудудида енгил тан жароҳати етказиш каби маъмурий ҳуқуқбузарлик сони ортиб бормаслиги учун жиноят ишлари бўйича Бандихон туман суди томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ишлаб, ҳудудларда мунтаззам равиш ҳуқуқий тарғибот ишлари ўтказилиб, сайёр суд мажлислари ўтказилиб, фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Юртбошимиз Шавкат Миромонович таъбирлари билан айтганларидек, ҳаммамиз бир бўлиб, ватан равнақи, халқ манфаати ва юртимиз тинчлиги учун курашишимиз шарт.

                                                                         

                                                                   Ðœ.Э.Абдимўминов

                                                               Жиноят ишлари бўйича   Бандихон туман суди раиси

0 comment