|

"Ҳоким кубоги" мусобақаси ғолиблари аниқланди

Мамлакатда юксак маданиятга эга бўлган ҳар томонлама этук ҳамда жисмонан соғлом инсонни шакллантириш мақсадида аҳолининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малака ва билимларини орттиришга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш, иқтидорли спортчиларни танлаб олиш мақсадида куни кеча тумандаги марказий спорт ўйингоҳида спортнинг футбол тури бўйича "Ҳоким кубоги" га СТАРТ берилган эди. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакили, Бандихон тумани ҳокими, сектор раҳбарлари бошчилигида футбол ўйинида ғолиб иштирокчилар аниқланди ва уларга эсдалик совғалар ҳамда ваучерлар тақдим этилди.
Мазкур мусобақада тумандаги 22 та маҳаллалардан жамоалар иштирок этишди, ўйин натижаларига кўра;

1-ўрин "Новбаҳор" маҳалласи ёшлари 5 млн сўм;
2-ўрин "Бандихон" маҳалласи ёшлари 3 млн сўм;
3-ўрин "Қалдирғоч" маҳалласи ёшлари 2 млн сўмлик ваучерларни қўлга киритишди.

БАТАФСИЛЛ ?https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati/12237?single

0 izox