Куни кеча Бандихон туманидаги 17- сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туманда соғлиқни сақлаш тизимида янги ислоҳотлар ҳамда тиббий хизмат кўрсатишда амалга оширилаётган ишлар мазвусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи А.Сатторов, тиббиёт ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Матбуот анжуманида 2- йил давомида туманда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар ва 2022 йилнинг 9 ойлик хисоботи муҳокама этилди.
Бандихон туманида 78 минг 700 нафар аҳоли истиқомат қилади, улардан 39 минг 876 нафари эркак, 38 минг 824 нафари аёл.
Умумий аҳолининг 48743 нафари катталар, 29 минг 957 нафари 18 ёшгача бўлган болаларни ташкил этади.
Туман аҳолисига жами 12 та бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатувчи муассасалар, жумладан:
- 4 та оилавий поликлиника;
- 6 та оилавий шифокорлик пункти;
- 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника
- 1 та 130 ўринли туман тиббиёт бирлашмаси апрел ойида 12 млрд 290 млн сўм маблағ эвазига янгидан қурилиб, ишга туширилди. Таркибида:
- 5 ўринли (ШТЁБ хирургия),
- 6 ўринли жонлантириш бўлими,
- 5 ўринли ШТЁБ терапия,
- 5 ўринли ШТЁБ болими,
- 20 ўрин режали хирургия,
- 15 ўринли Болалар бўлими,
- 20 ўринли Терапия бўлими,
- 15 ўринли туғруқхона бўлими,
- 6 ўринли ҳомиладорлик патологияси,
- 9 ўринли гинекология бўлимлари фаолият юритиб келмоқда.
- Тумандаги туғруқхона комплекси 6 млрд 662 млн сўмга ҳозирги кунда тўлиқ реконструкция қилинмоқда.
- Ҳозирги кунда туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида 28 ўринли 5 млрд 500 млн сўмлик Юқумли касалликлар шифохонаси (ЮКБ) қурилиб, 2022 йил 20-сентябр кунидан буён ахолига хизмат кўрсатиб келмоқда.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги 6110-сонли Фармонига мувофиқ, Ушбу фармон асосида 2 та оилавий шифокорлик пункти ишга туширилиб хозирги кунда туман ахолисига малакали хизмат кўрсатиб келмоқда.
2022 йил бошидан буён туманда вилоят ҳамда туман тиббиёт мутахассислари томонидан тумандаги барча маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар доимий олиб борилмоқда. Тиббий кўрик натижаларига кўра 19216 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб 2586 нафарида турли хил касалликлар аниқланди.
Ушбу беморларнинг 2245 нафари амбулатория шароитида 328 нафари стационар шароитида соғломлаштирилди. Шулардан 5 та юқор техналогик операциялар Республика миқёсида бепул ўтказиб келинди.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатлами учун жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида катта ёшдаги ногиронлар учун 19 та ногиронлик аравачаси, ёш болалар учун 4 та ногиронлик аравачалари берилди.
11 та эшитиш мосламаси, 14 та ҳасса ва 5 та қўлтиқ таёқ, кўзи ожизлар учун 8 дона ҳасса ва 5 дона протез ортопед буюмлари ва 4 нафар беморларга дам олиш масканларига бепул дам олиш учун юборилди.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган қисмига йил бошидан буён Республика ва вилоят шифохоналарида имтиёзли даволаниши учун жами 171 нафар беморга ордер берилди, 96 нафари туманда стационар шароитда ётқизиб даволанди, 219 нафари бепул дори-дармонлар билан таъминланди.
Туманда ижтимоий ҳимояга мухтож касалликка чалинган беморларни ногиронлик гуруҳига чиқаришда ҳам бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорида кўрсатилган 7 та йўналишдаги касалликларга муддатдан олдин ногиронликка чиқиш кўзда тутилган бўлиб, ушбу касаллик билан касалланганлар муддатидан олдин ногиронлик гурухига чиқарилмоқда.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида ортиқча сарсонгарчиликсиз 122 нафар беморлар ногиронлик гуруҳига чиқарилди. уларнинг 5 нафари муддатдан олдин ногиронлик гуруҳига чикарилган.
Туманимизда оилавий шифокорлик пункти ва оилавий поликлиникалар тармоғини янада кенгайтириш мақсадида 2022-2023 йилларда тумандаги “Гулбоғ” маҳалласида “Тошкент” ОШП, ҳамда “Сарой” маҳалласида “”Ойбек” ОШП аҳолининг мурожаатларини ҳисобга олган ҳолда янгидан оилавий шифокорлик пункти ташкил қилиниб, ҳозирги кунда ишга туширилиб, туман ахолисига малакали тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Тиббиёт муассасасидан узоқ масофада жойлашган “Полвонтош”, “Қудуқсой”, “Лимонзор”, Обод юрт”, ҳамда “Хўжаипок”, «Навбахор», 44-ОПнинг «Бирдамлик» филиалига, тўлик жихозланган 7 та контейнерлар ўрнатилиб, маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилди.
Оилавий шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтирилди ва уларда ишлайдиган шифокор, ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўлашни йўлга қўйилди.
Бирламчи тиббий санитария ёрдам муасассаларига амалда
66 турдаги дори-дармонлар 120 турдаги дори–дармонларга кўпайтирилди.
Жорий йилнинг ўтган 6 ой давомида 1815 нафар бемор стационар шароитда даволаниб соғломлаштирилди шундан 0-18 ёшгача болалар 649 нафарни ташкил қилади.
Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам (103) хизмати фаолиятида ҳам ислоҳотлар амалга оширилмоқда хусусан туман аҳолисига 1 та тез ёрдам станцияси ва унинг 4 та шохобчаси тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
103 тез тиббий ёрдам хизматида жорий йилнинг апрел ойи таҳлилларига кўра ўртача 1 та чақирувга 7400 сўмни ташкил қилди, бер неча йиллар олдин 1500 сўмди ташкил қилган эди. Дори-дармон таъминоти ҳам анча яхшиланди ҳозирги кунда 41 турдаги дори-дармонлар 103 хизмати учун ажратилган.
2022 йил 1 майдан бошлаб қуйидаги чора тадбирлар амалга оширилди:
Кўп тармоқли марказий поликлиникаларда болалар бўлимини ташкил қилинди. тиббиёт бригадаларини 2022-2023 йилларда қўшимча ҳамшира ва доя штат бирликлари билан бойитилди.
Болалар учун профилактик кўрик дастурларини қайта кўриб чиқиб, 18 ёшгача бўлган болаларни педиатр, стомотолог, эндокринолог, ортопед каби энг зарур мутахассислар томонидан манзилли кўрикдан ўтказиш тизимини жорий қилинди ва 18 ёшгача болалар манзилли тиббий кўрикдан ўтказиб келинмоқда.
2022 йил 1 июндан бошлаб соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ойлик маошини малака тоифасига қараб қўшимча 15 фоизгача оширилди;
Малакали мутахассислар томонидан кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда 39,42,44 ва 24-сонли оилавий поликлиникаларда шунингдек “Тангимуш”, “Навбахор”, “Ҳалқабод”, “Хўжаипок”, “Ойбек” ҳамда “Тошкент” оилавий шифокорлик пунктларида аҳоли орасидан сурункали касаллиги бўлган 934 нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ушбу беморларни 714 нафари амбулотор шароитда, 51 нафари туман тиббиёт бирлашмасининг стационар бўлимларида, 9 нафари вилоят миқёсида, 5 нафари Республика миқёсида даволанди.
Бундан ташқари юқори технологик операцияга муҳтож бўлган 21 нафар беморлар рўйхати шакллантирилиб олинди ва ушбу беморларга босқичма-босқич юқори технологик операциялар ўтказилмоқда.
Туманда хусусий тиббиёт муассасалари йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Хусусан ҳозирги кунда стаматология, физиотерапия, терапия, ультратовуш диагностикаси, йўналишларида 2 та хусусий клиникалар фаолият кўрсатмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмасида кадрлар билан таъминланиш ҳолати.
Тиббиёт бирлашмасида 42 нафар врачлар, 446 нафар ўрта тиббиёт ходимлари фаолият юритади. Ҳар 10000 аҳолига нисбатан врачлар билан таъминланганлик 7,6% ни ташкил этади. Врачларга бўлган эҳтиёжни юқорилигини инобатга олиб тиббиёт олийгоҳларининг битирувчи ёшлари билан доимий суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда.
Тиббиёт олийгоҳларининг 4 нафар битирувчи ёшлар битириб келиб иш билан таъминланди. 2022 йилда 6 нафар битирувчи ёш врачлар келиб, иш фаолиятини юритмоқда.
Бундан ташқари вилоятдан врач травматолог ортопед таклиф қилиниб, иш фаолиятини бажариб келмоқда.
Бандихон туман тиббиёт бирлашмасининг умумий ер майдони – 7146,85 м2:
Бинолар майдони – 5850 м.кв Бандихон тумани тиббиёт бирлашмаси таркибида 9 та бино мавжуд, ушбу бинолар 1982-1995 йилларда қурилган.
Бандихон тумани Вилоятнинг жанубий – ғарбий қисмида мўтадил чўл зонасида Вилоят марказидан 110 км, Қизириқ тумани марказидан 32 км, Қумқўрғон тумани марказидан 41 км, Бойсун тумани марказидан 65 км узоқликда тарқоқ ҳолда жойлашган бўлиб, туманнинг 78700 нафар ахолисига: 1 та Кўп тармоқли марказий поликлиника, 4 та Оилавий поликлиника ва 4 та Оилавий Шифокорлик пункти тиббий профилактика хизмати кўрсатиб келмоқда.
Шундан аёллар 38824 нафарни эркаклар 39876 нафар хамда ёшлар (18-30 ёш) 16240 нафарни ташкил этади “Бандихон” тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохона негизида ташкил қилинган бўлиб, 80 ўрин фондига эга. Туман шифохонасида 15 ўринли Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими, 15 ўринли Терапия бўлими, 6 ўрин Реанимация ва Анестезиология бўлими Лабаратория, Қабул ва Травм пункт бўлими, молия ва иқтисод бўлими, мамурий хужалик ва 15 ўринли болалар бўлими, 28 ўринли Туғруқ комплекси (15 ўринли Туғруқхона, 6 ўринли хомиладорлар патологияси ва 7- ўрин гинекология бўлимларидан) иборат.
Бандихон тумани тиббиёт бирлашмаси кадрлар билан таъминланиши: Хозирги кунда жами 771 та штат мавжуд бўлиб, жисмоний шахслар сони 660 нафарни ташкил қилган холда шкндан 33- нафари олий маълумотли врачлар, 446 нафарини ўрта тиббиёт ходимлари, 222 нафарини кичик ва техник ходимлар ташкил қилади.
Бугунги кунда туманда жами 33- нафар олий маълумотли врачлар 49.5 штат бирлигида фаолият юритиб келмоқда.
Бандихон туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудидан 14 млярд 265 млн маблағ ажратилиб, 20 ўрин жаррохлик, 15 ўрин болалар, 20 ўрин терапия, 15 ўрин ШТЁБ бўлимлари жами 70 ўринли шифохона, Бандихон туман тиббиёт бирлашмасида янгидан ишга туширилиб, туман ахолисига хизмат кўрсатмоқда.
Бундан ташқари яна 50 ўринга мўлжалланган юқумли касалликлар шифохонаси қурилиш ишлари яқин кунларда тугатилиб, ишга тушиши кутилмоқда.
Бандихон туман тиббиёт бирлашмаси худуди биносидан “Наркология” бўлими барпо қилиш учун 58 млн сўм маблағ ажратилиб, қайта таьмирланиб, шай холатга келтирилди.
Туман шифохонаси Хисобчилар бўлимини қайта таьмирлаш учун 83 млн сўм маблағ ажратилиб, алохида қилиниб, ҳозирги кунда иш фаолиятини олиб бормоқда.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Сарой” махалласида жойлашган эски “Ойбек” ОШП биносини қайта очиш учун, бинода ҳозирги кунда тўлиқ таьмирдан чиқарилиб, ҳозирги кунда иш фаолиятини бошлаш учун шай холга келтирилган.
Туман тиббиёт бирлашмаси Бўлимлари ва маьмурият биноси тўлиқ видеокузатув камераси билан таьминлаш учун 18 млн сўм маблағ ажратилиб, видеокузатув жихозлари билан таьминланиб, ҳозирги кунда ишламоқда.
Туман тиббиёт бирлашмасига янги “Фиклавоз” автомашинаси олиб келиш учун 451 млн сўм ажратилиб, ҳозирги кунда олиб келиниб, фойдаланилмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 7 млн 560 минг ажратилиб “Мини култиватор” трактори олиб келиниб, ҳозирги кунда ободонлаштириш ишлари учун мақсадли ишлатилмоқда.
Ҳар бир ҳудудда амалга оширилаётган ишларга ягона ёндошув бўлишини таъминлаш мақсадида бошқарма томонидан раҳбарлар учун махсус телеграмм канал ташкил қилиниб, маълумотлар алмашинув тизими йўлга қўйилди.
Туманимизда аҳолининг репродуктив саломатлигини сақлаш, туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёлларга кўрсатиладиган тиббий хизматлар босқичма босқич амалга оширилиб бормоқда.
Бандихон туманида жами бўлиб, 18782 нафар туғиш ёшидаги аёллар мавжуд бўлиб,хомиладорлар 794 та, хомиладорлиги 12 хафта бўлганлар 419 та, ўз вактида скрининг текширувларига юборилди ва 5 нафар ҳомиладор аёлда текширув натижалари қониқарсиз холатда эканлиги ва ҳомиланинг нуксонлари борлиги аникланиб, 5нафар тиббий абортлар утказилди. Соғлом ва тирик туғилганлар сони 609 нафарни ташкил этади.
Хозирги кунда оналар мактаби ташкил этилган бўлиб, оналар мактабида ҳомиладор аёлларни хар ойда врач кўригига келиб тиббий курикдан утказилиб назорат килиб борилмокда. Бундан ташкари туккан аёлларда фарзандлар орасидаги интервални саклаш мақсадида замонавий контрацепсия усулларидан фойдаланиш, гинеколог ва доялар томонидан жойларга бориб оналар ва гўдаклар ўлимининг олдини олиш, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари бўйича ҳар-хил маърузалар ўқилиб тушунтириш ишлари олиб борилмоқда ва ҳар ҳафтада туманимиз марказида ишлаётган доя ва акушер гинекологларимиз томонидан чекка ҳудудларга бориб ҳомиладорлар ва туғиш ёшидаги аёлларни тиббий кўрикдан ўтказиш ташкиллаштирилган.
Ҳозирги кунда туман тиббиёт бирлашмаси туғруқхона, терапия, болалар, реанимация ва қабул бўлимлари тўлиқ янги бинога кўчириб ўтказилиб, эски икки қаватли туғруқхона биноси ҳозирги кунда капитал таьмирлаш ишлари бошлаб юборилди.
Республикада 2 нафари, вилоятда 9 нафари ва туманда 1 нафарида юқори технологик жаррохлик операциялар ўтказилди ҳамда беморлар соғломлаштирилди.
2022 йил 18 март куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш вакиллари билан янги форматдаги “Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқотда 7 та йўналишни белгилаб берганди:
- Бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш,
- Тез тиббий ёрдам тизимини ривожлантириш
- Тиббиёт муассасаларнинг моддий-техника базасини яхшилаш, уларни замонавий тиббий ускуналар ва дори воситалари билан таъминлаш.
- Шифокорлик касбининг мақоми ва нуфузини ошириш, тиббиёт ходимларини моддий рағбанлантириш ва ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш.
- Тиббиёт соҳаси учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш, тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фанини янада ривожлантириш.
- Жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тўғри овқатланишни тарғиб этиш.
- Соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини янада оширишни ўз ичига олган.
Шифохонада даволанганлар сони
Бандихон туман тиббиёт билашмасида 2021 йил мобайнида жами бўлиб, 5671 нафар беморлар даволаниб чиққан. Шундан: 1869 та туғулиш қайд этилган. Туғруқхона комьплексида 2894 нафар, Гинекология бўлимида 398 нафар, ХПБ бўлимида 637 нафар, Терапия бўлимида 853 нафар, Болалар бўлимида 1012 нафар, ШТЁБ жаррохлик бўлимида 401 нафар, ШТЁБ терапия бўлимида 219 нафар, ШТЁБ болалар бўлимида 270 нафар, Реанимация бўлимида 689 нафар беморлар ётиб даволаниб ўз бўлимларига ўтказилди ва уйига жавоб берилган. 2021 йил давомида туғруқлар 2020 йилга нисбатан 2.4 % га ошган.
Тиббий кўрик тўғрисида маьлумот.
Туманимизда узоқ ва чекка ҳудуд деб белгиланган қуйидаги махалла фуқаролар йиғинларида тиббий кўриклар ўтказилди, “Полвонтош” МФЙда ахоли сони 2405 нафар бўлиб, шундан 1481 нафари 2022 йил март ойида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган бўлиб, шулардан 2088 нафари ҳар хил касалликлар аниқланди, “Навбахор” МФЙда ахоли сони 2318 нафар бўлиб, 1214 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди ва 461 нафар хар хил турдаги касалликлар аниқланди. “Фаравон” МФЙ ахоли сони 2950 нафр бўлиб, шундан 1820 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди ва 533 та хар хил касалликлар аниқланди. “Гулбоғ” МФЙда 4987 нафар ахоли бўлиб, 2326 нафар ахоли тиббий кўрикдани ўтказилиб, 945 та хар хил касалликлар аниқланди.
Бунда Тошкент шахридан келган бир гурух профессор ўқитувчилар, вилоят шифокорлари, ҳамда туманимиз шифокорлари иштирок этишди.
Бундан ташқари 42-ОП, ҳамда 24-ОПларда ўзимизда ишловчи врачлар томонидан тиббий кўриклар ўтказилиб, 1350 та хар хил касалликлар аниқланди, бугунги кунда тиббий кўрикда аниқланган беморлар туман ҳамда вилоят миқёсида даволанмоқдалар.
Вафот этганлар:
2020 йил мобайнида жами бўлиб 159 нафар ахоли вафот этган, 2021 йилда эса 274 нафар ахоли вафот этган.
Шундан шифохонада вафот этганлар:
2020 йил давомида шифохонада вафот этган беморлар сони 14 нафарни ташкил қилиб, шундан 4 нафари 14 ёшгача болалар.
2021 йил давомида шифохонада вафот этганлар сони 10 нафарни ташкил қилиб, шундан 2 нафари 14 ёшгача болалар.
2021 йил давомида 2020 йилга нисбатан 0.18 % га камайган.
Эмлаш ишлари тўғрисида Маьлумот:
Бандихон туман тиббиёт бирлашмасида 2021 йилда туман ахолисини 1-босқичда 34712 нафари, 2-босқичда 28696 нафари, 3-босқичда 17876 нафари эмланган бўлиб, эмлаш uz базасига киритилганлар сони 81284 нафарни ташкил қилади.
Бустор доза билан эмланганлар 2022 йил 05-март холатига 6300 нафар ахоли эмланган.
Бандихон туманида 2021 йил давомида норасмий ва узоқ муддат чет давлатда бўлиб қайтган 747 нафар фуқароларни тиббий кўрик ва ОИВ инфекцияси текширувларидан ўтказилди.
Таҳлил натижаларига кўра 2-нафар фуқарода ОИВ инфекцияси мусбат эканлиги аниқланган, шахсларнинг 2 нафари хам тиббий назоратга олинган ва қайта текширувга юборилган. Жумладан: “Фаровон” махалласидан 5 нафар, “Баҳористон” маҳалласидан 11 нафар, Наврўз маҳалласидан 13 нафар. “Бектепа” маҳалласидан 9 нафар, “Бандихон” маҳалласидан 14 нафар, Сарой маҳалласидан 8 нафар, “Бағрикенг” маҳалласидан 7 нафар, Гулбоғ маҳалласидан 8 нафар, Бирдамлик маҳалласидан 6 нафар мигрантларга чет элдан келган ва тўлиқ ОИВ текширувидан ўтказилган.
Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 42-сонли оилавий поликлиникага қарашли “Обод юрт” махалласидан 35 нафар аёл, Навбахор оилавий шифокорлик пункитига қарашли “Полвонтош” махалласидан 29 нафар, “Чинор” махалласидан 31 нафар, “Навбахор” махалласидан 45 нафар, Халқобод оилавий шифокорлик пункитига қарашли “Обод турмуш” махалласидан 26 нафар,44-сонли оилавий поликлиникага қарашли “Урғулсой” махалласидан 34 нафар, “Пахтакор” махалласидан 17 нафар “Бирдамлик” махалласидан 41 нафар, 39-сонли оилавий поликлиникасига
қарашли “Қалдирғоч” махалласидан 24 нафар, “Гулбоғ” махалласидан 27 нафар, Хужайипок оилавий шифокорлик пунктига қарашли “Хужайпок” маҳалласидан 16 нафар, “Зевар” махалласидан 17 нафар ҳомиладорлар ОИВ инфекциясига килиник курсатмалар асосида қон намуналари олиниб текширувлар ташкил этилган ва вилоят скрининг марказига йўналтирилган.
Тез тиббий ёрдам (03) бўлими тўғрисида маьлумот
Бандихон туман тиббиёт бирлашмаси Тез тиббий ёрдам (03) бўлими мослаштирилган бинода жойлашган.
Бандихон туман тиббиёт бирлашмаси Тез ёрдам бўлимида 2 нафар олий маьлумотли врач, 56 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, 9 нафар киччик тиббиёт ходимлари фаолият юритиб келмоқда.
Тез ёрдам бўлимида жами бўлиб, 67 нафар тиббиёт ходимлари фаолият юритиб келмоқда.
Шундан: Врачлар умумий штатлар сони 33.5, ўрта тиббиёт ходимлари штати 42.0, кичик тиббиёт ходимлари штати 5.75 штатни ташкил қилади.
Тез ёрдам бўлимида 6 та тез ёрдам автомашинаси мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда туман аҳолисига сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.
Шошилинч тиббий ёрдам бўлими (ШТЁБ) тўғрисида маьлумот
Бандихон туман тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тиббий ёрдам бўлими 15 ўрин бўлиб, жами 79 нафар тиббиёт ходими фаолият юритиб келмоқда.
Шундан: 3 нафар врачлар 29.75 штат бирлигида, ўрта тиббиёт ходими 49 нафар 45.75 штат бирлигида, 27 нафар кичик тиббиёт ходимлари 25 штат бирлигида фаолият юритиб келмоқда.
Ҳозирги кунда замонавий бинода жойлашган ва ўз иш фаолиятини юритиб келмоқда.
Янги ташкил этилаётган Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 30 ўринли Юқумли касалликлар бўлими (ЮКБ) 5 млярд 800 млн сўлик қурилиш ишлари ҳозирги кунда якунига етказилиб, ишга туширилиш арафасида турипти.
- Ҳозирги кунда туман тиббиёт бирлашмаси ҳудудида 28 ўринли 5 млрд 500 млн сўмлик Юқумли касалликлар шифохонаси (ЮКБ) қурилиб, 2022 йил 20-сентябр кунидан буён ахолига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Туман худудига келтирилган контейнерлар тўғрисида МАЬЛУМОТ
Тиббиёт муассасасидан узоқ масофада жойлашган “Полвонтош”, “Қудуқсой”, “Лимонзор”, Обод юрт”, ҳамда “Хўжаипок”, «Навбахор», 44-ОПнинг «Бирдамлик» филиалига, тўлик жихозланган 7 та контейнерлар ўрнатилиб, маҳалла тиббиёт пунктлари ташкил этилди.
0 izox