Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 августдаги "Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-366-сон қарори ижроси юзасидан куни кеча Бандихон туман касб-ҳунар мактабида профессионал таълим муассасалари битирувчилари ва уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясига оид масалаларга бағишланган давра суҳбати ҳамда “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Ушбу "Меҳнат ярмаркасида туман ҳокимининг ўринбосари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, алоқадор ташкилот ва вилоят идоралар маъсуллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар битирувчи ёшларни иш билан таъминлаш мамлакатимизда жорий этилган ҳавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат тизими доирасида хорижга чиқиб келиш ҳақида тушунчалар берилди.
"Меҳнат ярмаркаси" давомида касб ҳунар мактабида тахсил олаётган ўқувчиларга яратиб берилаётган шарт-шароитлар кўздан кечирилиб, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экилди.
0 izox