2022 йилнинг 1 август кунидан Сурхондарё вилоятининг маҳаллаларида “Маҳаллада ижтимоий хизмат” модули орқали ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизими жорий этилди.
Бугун тумандаги Маҳалла маркази биносида “Маҳаллада ижтимоий хизмат” модули тартиб тамойилларини тушунтириш, меҳнат фаолияти давомида ушбу тамойиллардан самарали фойдаланиш мақсадида Бандихон туманидаги хотин-қизлар фаоллари учун семинар-тренинг ташкил этилди.
Ўқув семинар давомида маҳаллалардаги оилаларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш давомида ахборот-коммуникацион технологиялар асосида амалга ошириш, ижтимоий хизматни ёки ёрдамни кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш механизмлари ҳақида батафсил тушунчалар бериб ўтилди.
Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
0 izox