Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 11-апрелдаги “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-201-сонли Қарорига асосан, маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида 5 босқичли мусобақалар ўтказилган эди.
Мазкур мусобақаларнинг Республика босқичида Бандихон тумани “Бирдамлик” маҳалласи ёшлари 2-ўринни эгаллаб, ушбу маҳалла ҳудудида Спортни ривожлантириш вазирлиги томонидан спорт майдончалари (воркаут ва стритболл майдончаси) қуриб бериладиган сертификатга эга бўлишди ва спорт майдончалари бугунги кунда фойдаланишга топширилди.
0 izox