|
Бугун Бандихон тумани ҳокими Ўткир Чориевнинг навбатдаги

Бугун Бандихон тумани ҳокими Ўткир Чориевнинг навбатдаги "Фуқаролар қабули" бўлиб ўтди

Ҳозирги кунда мамлакатимиз аҳолиси яхши шароитда яшашлари, келажакдаги ўз орзу- истакларини амалга ошириш учун уларни қўллаб қувватлаш, юртимиз аҳолисининг муаммоларини ўрганиш бугунги куннинг энг долзарб масаласи ҳисобланади. Бугун туманнинг “Бектепа” маҳалласида Бандихон туман ҳокими Ў.Чориев бошчилигида ҳамда туман мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ бўлиб ўтди.


Мазкур қабулда тумандаги аҳоли асосан ички йўлларни таъмирлаш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам, нафақа пули, тиббий даволаниш ва бошқа масалаларда туман ҳокимига мурожаат қилишди
Фуқаролар томонидан бугун 10 та мурожаат келиб тушган бўлса шундан 4 таси жойида ҳал этилди, қолган 7 та мурожаатлар белгиланган тартибда ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан мутасаддилар туман ҳокими Ў.Чориевдан жиддий топшириқ олди.

Мазкур қабулда ҳал этилаётган мурожаатларни батафсил каналимизда ёритиб борамиз.

Бандихон туман ҳокимининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ахборот хизмати раҳбари Маратбек Юнусов

0 izox