Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, муҳтарам фахрийларимизнинг урушдан кейинги оғир тикланиш йилларида қандай буюк хизмат қилганларини халқимиз асло унутмайди. Уларнинг мардлик ва матонати, меҳнат жасорати бугунги ва келгуси авлод учун ҳамиша ибрат намунаси бўлиб қолади.
Дарҳақиқат, улуғ мақсадларни кўзлаб, олға интилаётган ёшларимиз учун ота-боболаримиз ҳаёт йўли, уларнинг ўгиту насиҳати ҳамиша асқотган. Ҳар қандай эзгу амалга қўл уришдан олдин албатта ёши улуғ кексалардан дуо олиш халқимиз учун доимий одат бўлиб келган.
Бугун, тумандаги "Шукрона" рестаранида Бандихон туман Прокурори, 2- сектор раҳбари С.Махманов ташаббуси билан бир пиёла чой устида "Уч авлод" учрашуви ташкил этилиб дилдан суҳбатлар олиб борилди.
Тадбирда Бандихон тумани Прокурори, 2- сектор раҳбари С.Махманов сўзга чиқиб, туманимизда ёшларга ўрнак бўлиб келаётган нуронийлар, меҳнат фахрийларига туманимиз ташкил этилгандан сўнг шу кунга қадар 2- секторда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Шундан сўнг,бир пиёла чой устида суҳбатлар олиб борилди. Учрашув давомида туман Маданият бўлими хонандалари томонидан куй- қўшиқлар ташриф буюрган меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди.
Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
? https://t.me/bandixon_axborotxizmati_rahbari
0 izox