|
Бандихонда асосий йўлларга асфалт ётқизилади

Бандихонда асосий йўлларга асфалт ётқизилади

Мамлакатимиздаги шаҳар ва қишлоқлар қиёфасини янгилаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароитлари яратиш бўйича кенг кўламли ва манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
-"Инсоннинг яшаш шароити яхши бўлмаса, оиласида тинчлик, ишида унумдорлик бўлмайди", – деган эди давлатимиз раҳбари.


Туманда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида бугунги кунда Бандихон туман ҳокимлиги томонидан ҳам бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Бунинг натижасини эса туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги Матбуот хизмати  расмий саҳифаларида ҳам яққол кўришингиз мумкин.
Туманда аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, Мангузар, Жарқўрғон, Бандихон, Олтинсой ва Денов туманларини боғловчи 4 Р- 100 автомобил йўлининг 98 ва 102 кмларига асфалт ётқизиш учун тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
? https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati 

0 izox