|
Бандихон туманидаги хотин-қизлар фаолларига планшетлар тарқатилди

Бандихон туманидаги хотин-қизлар фаолларига планшетлар тарқатилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-300-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси грант маблағлари ҳамда Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан олиб келинган 22 дона планшетлар, жорий йилнинг 11 ноябр куни туман Маҳалла маркази фаоллар залида Бандихон тумани ҳокимининг ўринбосари, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И.Мамасолаева бошчилигида туманидаги 22 та маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият олиб бораётган 22 нафар маҳалла хотин-қизлар фаолларига тарқатилди.



“Бу планшетлар маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари «Аёллар дафтари»ни юритиш, масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш ҳамда видеоконференцалоқа шаклида йиғилишларда иштирок этиш имконини беради”-дейди туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи И.Мамасолаева

✍️ Бандихон туман ҳокимининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ахборот хизмати раҳбари Маратбек Юнусов

0 izox