|
Бандихон туманида

Бандихон туманида "Оммавий сайёр қабул" ўтказилди

Юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг бош мақсади инсон қадрини улуғлаш, унинг қонуний манфаатларини ҳимоялашга қаратилгандир. Бу борадаги изчил саъй- ҳаракаталар эса халқни рози қилиш, уларни эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Шу мақсадда жойларда ташкил этилаётган Республика вазирлик идоларининг ҳамда туман ҳокимларининг оммавий қабулларида одамларни қийнаётган масалалар атрофлича ўрганилиб, ижобий ечим топиш чоралари кўрилмоқда.
Бугун туманнинг 1- сектор аҳолиси учун "Чинор" маҳалласи Касб- ҳунар мактаби биносида ҳамда куннинг иккинчи ярмида 2- сектор аҳолиси учун "Бектепа" маҳалласида жойлашган 17- сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Республика вазирлик ва идоралари маьсуллари ҳамда Бандихон тумани ҳокими Абдумалик Алламурадовнинг "Оммавий сайёр қабули" бўлиб ўтди.
Туманнинг 1- ва 2-секторлари аҳолиси учун ўтказилган оммавий сайёр қабул давомида жами 144 нафар фуқаронинг 133 та масаласи кўриб чиқилди. Кўриб чиқилган масалаларнинг 37 таси (27.8%) жойида ҳал этилди, 41 таси (31%) бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди ва 55 тасини белгиланган муддатда ўрганилиб ҳал этиш юзасидан (41.3%) Вазирлик идораларининг маъсуллари томонидан алоҳида назоратга олинди.

батафсил ? https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati/12257 

0 izox