|
Бандихон туманида мактабгача таълим соҳасидаги ислоҳотлар катта суратларда давом этмоқда. Бугун 11- ДМТТ нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бандихон туманида мактабгача таълим соҳасидаги ислоҳотлар катта суратларда давом этмоқда. Бугун 11- ДМТТ нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ватанимиз эртанги куни ва истиқболини ҳал қиладиган ҳозирги ёш авлодни муносиб равишда камолга етказиш таълим -тарбия соҳасини замонавий даражада узлуксиз такомиллаштириб бориш билан боғлиқ.
Болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактабгача таълим хизматларидан фойдаланишни янада яхшилаш уларнинг тўлақонли ҳаёт фаолияти учун қулай шарт- шароитларни таъминлаш ва ижтимоий ҳаётга фаол жалб этиш олдимизга қўйган энг долзарб вазифамиздир.


Бугунги кунда Бандихон туманида 8 та давлат, 1 та давлат хусусий шерикчилик, 47 та нодавлат, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятларини давом эттирмоқда. Бугун эса Давлат мактабгача таълим ташкилоти сони яна биттага кўпайди ва бугунги кунда туманда 9 та ДМТТ ўз фаолиятларини давом эттирмоқда.


Шуни алоҳида айтишимиз жоизки аҳоли кам бўлган туманимизнинг чекка-чекка қишлоқларида фаолияти йўлга қўйилган давлат мактабгача таълим ташкилотида, қишлоқ жойларда иш тополмай қийналиб юрган хотин -қизлар бандлиги таъминланмоқда.
Бугун Бандихон туманининг олис ҳудудлар сирасига кирувчи "Обод юрт" маҳалласи ҳудудида 150 ўринга мўлжалланган 11-ДМТТ фойдаланишга топширилди. Бу орқали 20 нафар фуқаролар бандлиги таъминланди. Маълумот учун бир ҳафта олдин туманнинг "Сарой" маҳалласи ҳудудидаги 10- ДМТТ нинг очлиш маросими бўлиб ўтган эди.

0 izox