Давлатимиз раҳбари Президентлик фаолиятининг илк кунларидаёқ тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият кўрсатишлари учун барча шарт-шароитларни яратишга катта эътибор қаратди. Ишбилармонлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ва тўсқинлик қилиш, уларнинг ишини асоссиз тўхтатиб қўйиш президент сиёсатига қарши чиқиш, деб баҳоланди.
Ҳақиқатдан, кейинги йилларга назар солсак, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга бўлган эътибор туфайли бу соҳа йилдан-йилга ривожланиб бораётганига гувоҳ бўламиз. Хусусан, охирги беш йилда соҳани ривожлантириш бўйича қабул қилинган 2 мингга яқин қонун, фармон ва қарорлар туфайли 114 та лицензия ва рухсатнома бекор қилинди, рухсатномаларни расмийлаштириш тартиблари соддалаштирилиб, муддатлари ўртача 2 бараварга қисқартирилди. Бунинг натижасини бизнес вакиллари ҳар куни кундалик фаолиятида сезиб, ҳис қилиб турибди.
Бугун, Бандихон тумани ҳокими, 1- сектор раҳбари Абдумалик Алламурадов бошчилигида тумандаги 17- сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Тадбиркорлар қабули" бўлиб ўтди.
Мазкур қабулда 15 га яқин тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолари ва таклифлари билан туман ҳокимига юзланишди. Шу куни туманда фаолият олиб бораётган тадбиркорлардан 11 та мурожаат қайд этилган бўлса шундан, 2 таси жойида ҳал этилиб, 9 та мурожаатни белгиланган муддатда ҳал этиш юзасидан тегишли маъсулларга вазифалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
батафсил https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati/12335
0 izox