|
Арзонлаштирилган ярмаркадаги ҳамда  бозордаги нархлар барқарорлиги ҳолати ўрганилди

Арзонлаштирилган ярмаркадаги ҳамда бозордаги нархлар барқарорлиги ҳолати ўрганилди

Мазкур ярмарка туман аҳолиси учун қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамёнбоп нархларда сотиб олиш имконини бермоқда.
Ярмаркада маҳсулотларни узлуксиз таъминлаш мақсадида таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари томонидан ички бозоримизга 30 турдан ортиқ озиқ- овқат маҳсулотлари етказилиб берилмоқда.


Бу каби ташаббуслар аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиш билан бирга нархларнинг сунъий ва асоссиз равишда оширилишига йўл қўймасликка олиб сабаб бўлади.
Бугун, Бандихон тумани ҳокими Абдумалик Алламурадов туман марказида жойлашган деҳқон бозорида ташкил этилган арзонлаштирилган ярмарка ҳамда бозордаги нархлар барқарорлиги билан танишди.


Деҳқон бозоридаги маҳсулотларнинг асоссиз равишда оширилмаслигини назорат қилиш учун туман ҳокими томонидан тегишли маъсулларга вазифалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
? https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati 

0 izox