Мустақиллик йилларида бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди. Айниқса, кейинги беш йилда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ички ишлар органларида кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилди.
Соҳада амалга оширилган тизимли ислоҳотлар натижасида халқ манфаатларига хизмат қиладиган, замонавий моддий техник воситалар билан таъминланган, юксак билим ва профессионал кўникмаларга эга ватанпарвар кадрларни ўзида жамлаган, энг асосийси, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг кафолати бўла оладиган янги тизим яратилди.
Буни турли халқаро рейтинг ташкилотлари томонидан жонажон юртимизни жиноятчиликдан ҳоли, энг тинч ва осойишта мамлакатлар қаторида кўп бора эътироф этилганида ҳам кўришимиз мумкин.
Бугун Бандихон туман ҳокимлиги катта мажлислар залида 25 октябр – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан туманда намунали фаолият олиб бораётган соҳа вакиллари туман ҳокими Ўткир Чориев ҳамда туман Прокурори Соатмурод Махманов томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалар ва фахрий ёрлқилар билан тақдирланди.
Тадбир аввалида Бандихон тумани ҳокими Ў.Чориев ИИБ ходимларини касб байрамлари билан муборакбод этиб уларга ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Шундан сўнг туман ИИБ ходимлари муносиб тақдирланишди.
Бандихон туман ҳокимининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ахборот хизмати раҳбари
Маратбек Юнусов
0 izox