|
2023-йил ҳосили учун ҳашаротлар ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича тумандаги био лабараторияларда амалга оширилаётган ишлар холати ўрганилди

2023-йил ҳосили учун ҳашаротлар ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича тумандаги био лабараторияларда амалга оширилаётган ишлар холати ўрганилди

Ўсимликлар зараркунандалари - маданий ўсимликларни зарарлайдиган ёки уларни нобуд қиладиган ҳашаротлар оиласига мансубдир. Ҳашаротларнинг 60 мингдан ортиқ ўсимликхўр тури мавжуд бўлиб, жумладан 4 мингга яқин тури маданий ўсимликларга зарар етказади.


Ўсимликлар зараркунандалари тарқалиши ва турлар комплекснинг шаклланишини олдини олиш мақсадида бугун Бандихон тумани ҳокими Абдумалик Алламурадов бошчилигида ва сектор раҳбарлари иштирокида 2023-йил ҳосили учун ҳашаротлар ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича тумандаги био лабораторияларда амалга оширилаётган ишлар холати ўрганилди.


Ўсимликар зараркунандаларининг кўпайишида озиқнинг кўплиги ва таркиби, обҳаво шароити, йиртқичлар, паразитлар, касалликлар таъсири ва бошқалар муҳим рол ўйнайди. Бир жойда муттасил бир хил экин экиш шу ўсимлик билан озиқланадиган зараркунандаларнинг кўпайиб кетиши учун қулай шароит яратиб берилишини олдини олиш хақида сўз борар экан соҳада аниқланган мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан туман ҳокими маъсулларга тегишлича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
? https://t.me/Bandixonthaxborotxizmati 

0 izox