Жорий йилнинг 19 июнь Бандихон туман ҳокими Ў.Чориев мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Бирдамлик” маҳалласи ҳудудидаги 2021 йил ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш бўйича қилинаётган ишларнинг боришини жойида бориб ўрганди.
Барчамизга маълумки бугун Термиз шаҳрида “Янги Ўзбекстон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивалига старт берилди. Ушбу уч кунга мўлжалланган фестивалда Бандихонлик ёшлар ҳам спорт мусобақаларида муносиб иштирок этишмоқда.
Бу шунчаки расмиятчилик учун эмас!
Республикамизда аҳолини рўйхатга олиш бизга нима беради?
Аввало, аҳолининг аниқ сони,ёши,жинси, фуқаролиги, миллий таркиби (барча аҳоли пунктлари бўйича), оилавий аҳволи, маълумоти,касби, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, меҳнат ресурслари, бандлиги ва ишсизлиги, даромад манбалари кабилар бўйича батафсил маълумот тўпланади.
Бинобарин, мазкур кўрсаткичлар орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳисобланади. Ўз навбатида, юртдошларимиз миграцияси тўғрисида аниқ маълумотлар шакллантирилади.
Бундан ташқари, республика ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқиш имконияти кенгаяди.
Жорий йилнинг 19 май куни Бандихон тумани ҳокими 1-сектор раҳбари Ў.Чориев бошчилигида тумандаги "Аёллар дафтари"га рўйхатга киритилган ишсиз аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида электр печ ва тикув машиналари берилди.
Юртбошимиз томонидан фуқароларнинг яшаш шароитини яхшилаш мақсадида қилинаётган ислоҳотлардан аҳоли миннатдорлигини билдиришди.
© Бандихон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2022