Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бандихон тумани ҳокимлиги
Behzod Musaev nomzodi Sog'liqni saqlash vaziri lavozimiga tasdiqlandi

Amaldagi qonun hujjatlariga binoan, Vazirlar Mahkamasi a'zolari, vazirlar lavozimga tayinlanishidan avval ularning nomzodi Oliy Majlis Qonunchilik palatasida deputatlar tomonidan ko'rib chiqiladi.

 

Bugun, 11 noyabr kuni Oliy Majlis Qonunchilik palatasining navbatdagi majlisi bo'lib o'tdi. Unda deputatlar Sog'liqni saqlash vaziri lavozimiga Behzod Musaev nomzodini ko'rib chiqishdi, deya xabar berdi Oliy majlis qonunchilik palatasi matbuot xizmati.

Deputatlar tomonidan Behzod Musaev nomzodi ma'qullandi.

manba effect.uz

44296
0

Behzod Musaev sog'liqni saqlash vaziri lavozimiga tayinlanadi 

Abduhakim Hojiboev sog'liqni saqlash vaziri lavozimidan bo'shatilgan. Bosh vazir o'rinbosari Behzod Musaev uning o'rniga vazirlikning yangi rahbari bo'ladi.

 

Kun.uz manbasi xabar berishicha, Qonunchilik palatasida deputatlar Behzod Musaevni sog'liqni saqlash vaziri lavozimiga tasdiqlash haqidagi masalani ko'rib chiqib, ma'qullash bo'yicha qaror qabul qildi. 

Behzod Musaev 1973 yilda Toshkent shahrida tug'ilgan. Ma'lumoti oliy. 1995 yilda Toshkent davlat iqtisodiyot universitetini, 2004 yilda O'zbekiston Respublikasi prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilishi akademiyasi qoshidagi Oliy biznes maktabini tamomlagan.

U 2010-2011 yillarda Soliq qo'mitasi raisi birinchi o'rinbosari lavozimida faoliyat yuritgan, uning 2011 yildan 2016 yilgacha bo'lgan faoliyati haqida ma'lumot yo'q. U 2018 yilning mart oyida Davlat soliq qo'mitasi raisining birinchi o'rinbosari vazifasiga, o'sha yili dekabr oyida esa Davlat soliq qo'mitasi raisi etib tayinlangandi.

Behzod Musaev 2020 yilning may oyida bosh vazirning ijtimoiy rivojlantirish masalalari bo'yicha o'rinbosari lavozimini egallagan.

Ma'lumot uchun, 2020 yilning noyabr oyida sog'liqni saqlash vazirining birinchi o'rinbosari lavozimida ishlab kelgan Abduhakim Hojiboev Qonunchilik palatasi deputatlari tomonidan SSV rahbari lavozimi uchun tasdiqlangandi.

44301
0

Prezident va davlat stipendiyalarini tayinlash tartibi tasdiqlandi

Vazirlar Mahkamasi qarori bilan hukumatning ayrim qarorlariga o'zgartirish va qo'shimchalar kiritildi.

 

Unga ko'ra, bakalavriat va magistratura talabalari uchun Prezident va davlat stipendiyalarini tayinlash tartibi alohida tasdiqlandi.

 

Prezident stipendiyasi har bir OTM bakalavriat talabalarining 1 nafar bitiruvchi kurs talabasiga tayinlanadi. Boshqa davlat stipendiyalari oxirgi ikki kursda o'qiyotgan talabalarga to'lanadi.

 

OTM kengashi qaroriga asosan tanlovlarning navbatdagi bosqichiga tavsiya etilgan nomzodlar stipendiya.edu.uz tizimiga har yili 1-15 avgust kunlari kiritiladi.

 

Tavsiyanomalarni berish 10-30 sentyabr kunlari ko'rib chiqiladi va stipendiyalar 1 sentyabrdan tayinlanadi

44449
0

5 yil ish stajiga ega bo'lgan fuqarolar OTMga suhbat asosida qabul qilinadi

Hukumat qarori bilan iqtisodiyot tarmoqlarida kamida 5 yil ish stajiga ega bo'lgan fuqarolarni sirtqi va kechki ta'lim shakliga suhbat natijalariga ko'ra tabaqalashtirilgan to'lov-kontrakt asosida o'qishga qabul qilish tartibi to'g'risidagi nizom tasdiqlandi.

 

Tabaqalashtirilgan to'lov-kontrakt asosida o'qishga kirishi uchun tavsiyanoma beruvchi vazirlik, idora va yirik xo'jalik birlashmalari ro'yxati har yili 1 iyulgacha tasdiqlanib, OAVda e'lon qilinadi.

 

Vazirlik, idora va yirik xo'jalik birlashmalari tomonidan 100 nafargacha talabgorga tavsiyanoma beriladi. Tavsiyanomaga ega fuqarolar har yili 20 iyuldan 10 avgustgacha DTMning maxsus elektron tizimi orqali ro'yxatdan o'tkaziladi.

 

Suhbat jarayoni har yili 20 avgustdan 30 avgustgacha bo'lgan muddatda tashkil etiladi.

 

Natijalarga ko'ra, 100 ballik baholash mezonida 55 ball va undan yuqori ball to'plagan abiturientlar OTM rektori (direktori) buyrug'i bilan tabaqalashtirilgan to'lov-kontrakt asosida talabalikka tavsiya etiladi. 

 

Tartib 2022 yil 1 maydan kuchga kiradi.

44462
0

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади. — Сегодня под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоится видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы профилактики и лечения сердечно-сосудистых и эндокринных заболеваний. Bandixon tuman hokimligi AXBOROT XIZMATI, [09.11.2021 16:41] [Переслано из Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov] "Бугунги йиғилишда кардиология билан бирга эндокринология масалалари ҳам муҳокама қилиниши лозим эди. Лекин, Эндокринология марказининг янги биноси, раҳбари каби масалалар ҳанузгача ечимини топмагани учун йиғилиш кун тартибидан чиқариб юборилди. Вазирлар Маҳкамасидаги соҳага масъул ходим лавозимидан бўшатилди", - деди давлатимиз раҳбари. Bandixon tuman hokimligi AXBOROT XIZMATI, [09.11.2021 16:41] [Переслано из Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov] Юқорида кўрсатилган муаммоларни ҳал этиш, юрак-қон томир касалликларини барвақт аниқлаш, уларни олдини олиш ва даволаш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, мутлақо янги тизим жорий қилинади - Президент. Хусусан, қуйидаги чоралар кўрилади: - келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) оилавий поликлиника ва тиббий бригадалар орқали йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилади; - туман лабораториялари коагулометр ва зарур реактивлар билан таъминланади; - юрак-қон томир касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади; - юрак-қон томир касалликлари учун эналаприл каби дорилар доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади; - туманлардаги ҳар бир маҳаллада “гипертония саломатлик мактаблари”ни ташкил этилади; - оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшираларнинг вазифалари ҳам қайта кўриб чиқилиб, уларнинг функциялари кенгайтирилади. Bandixon tuman hokimligi AXBOROT XIZMATI, [09.11.2021 16:41] [Переслано из Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov] Президент томонидан кардиология соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида: - бирламчи бўғинга дори ва тиббий буюмлар учун келгуси йилда бюджетдан 580 миллиард сўм берилади. Бу жорий йил харажатларидан 3 баробар кўп; - 14 мингдан зиёд тиббиёт бригадалари ва оилавий шифокорлар юрак касалликларини барвақт аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади; - келгуси йил якунигача барча оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшира кўрик хонаси ташкил қилинади; - келгуси йил давомида малака ошириш марказларида 15 минг нафар ҳамширанинг махсус онлайн курсларда ўқитилиши таъминланади; - туман шифохоналарига 4 турдаги кардиология ускуналари ўрнатилиб (ЭКГ, ЭхоКГ, холтер-монитор ва дефибриллятор), кўрсатиладиган хизматлар 5 тадан 15 тага оширилади. Бунинг учун қўшимча 60 миллиард сўм йўналтирилади. Bandixon tuman hokimligi AXBOROT XIZMATI, [09.11.2021 16:41] [Переслано из Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov] Президент томонидан кардиология соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида: - бирламчи бўғинга дори ва тиббий буюмлар учун келгуси йилда бюджетдан 580 миллиард сўм берилади. Бу жорий йил харажатларидан 3 баробар кўп; - 14 мингдан зиёд тиббиёт бригадалари ва оилавий шифокорлар юрак касалликларини барвақт аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади; - келгуси йил якунигача барча оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшира кўрик хонаси ташкил қилинади; - келгуси йил давомида малака ошириш марказларида 15 минг нафар ҳамширанинг махсус онлайн курсларда ўқитилиши таъминланади; - туман шифохоналарига 4 турдаги кардиология ускуналари ўрнатилиб (ЭКГ, ЭхоКГ, холтер-монитор ва дефибриллятор), кўрсатиладиган хизматлар 5 тадан 15 тага оширилади. Бунинг учун қўшимча 60 миллиард сўм йўналтирилади. Bandixon tuman hokimligi AXBOROT XIZMATI, [09.11.2021 19:28] [Переслано из Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov] Президент кардиология хизмати қулайлиги ва қамровини ошириш бўйича қатор янгиланишларни эълон қилди. Жумладан: - Республика кардиология марказининг вилоят филиалларида кўрсатиладиган хизматлар 15 тадан 35 тагача етказилади. Мисол учун, Кардиология марказининг Хоразм вилояти филиалига Оролбўйи минтақавий марказ мақоми берилиб, уни жиҳозлашга 20 миллиард сўм ажратилгани ҳисобига республика даражасида амалга ошириладиган барча амалиётлар вилоятнинг ўзида йўлга қўйилади. - ушбу амалиёт Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда, келгуси йил якунигача Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида йўлга қўйилади. - келгуси йил 1 июнга қадар Кардиология маркази вилоят филиаллари замонавий ангиограф билан таъминланади; - келгуси йил якунига қадар Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган Тиббиёт кластерида Кардиология маркази ташкил қилинади. Бундан буён беморларнинг республика марказларида даволаниши учун берилган барча имтиёзлар (ордер бериш тартиби) уларнинг филиалларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади. Bandixon tuman hokimligi AXBOROT XIZMATI, [09.11.2021 19:28] [Переслано из Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov] Кардиология маркази фаолияти ҳам бутунлай ўзгариши керак, - деди давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида. Бунда: - кардиология марказида 15 дан зиёд юқори технологик амалиёт йўлга қўйилади; - Кардиология маркази Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир касалликлари жарроҳлик маркази ва Германиянинг Шарите университети каби нуфузли тиббиёт ташкилотларида йилига 30 тадан шифокор малакасини оширишни таъминлайди. Ушбу харажатлар бюджетдан қоплаб берилади; - марказга превентив кардиология, нур ёрдамида диагностика каби йўналишларда янги илмий-тадқиқотлар учун замонавий лабораториялар ташкил этилади. - марказ клиникаси фаолияти кўп тармоқли шаклга ўтказилади.

Президент раислигидаги видеоселектор йиғилиши бошланди. Давлатимиз раҳбари йиғилиш кун тартибидаги масалаларнинг аҳамиятига тўхталди:

"Халқимизнинг соғлиғи, оналар ва болалар, нуронийларнинг саломатлиги ҳеч нарса билан ўлчанмайдиган энг бебаҳо бойлигимиздир.

Шунинг учун ислоҳотларимизнинг бош мезони бўлган “Инсон қадри учун” тамойилининг муҳим бўғинларидан бири
ҳам барча учун сифатли тиббий хизматлар олишга имконият ва шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Очиқ айтиш керак, туман ва шаҳарларда ихтисослашган, юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатиш, шифокорлар малакаси билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳали ўз ечимини топгани йўқ.

Ислоҳотларимизнинг келгуси беш йиллик дастурини ишлаб чиқиш жараёнида сайловолди учрашувлари доирасида бунга яна бир бор гувоҳ бўлдик.

Шу боис, сайловолди дастурда тиббиётни халқимизни рози қиладиган тизимга айлантириш бўйича катта марраларни белгилаб олдик."

 


Президент кардиология соҳасидаги муаммоли масалалар тўғрисида:

"30-70 ёшдаги аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг 53 фоизи ҳанузгача юрак-қон томир касалликларига тўғри келмоқда.

Сўнгги беш йилда юрак-қон томир касалликлари 20 фоизга, ҳатто ёшлар орасида ҳам кўпайган.

40 ёшдан юқори аҳолининг 20-25 фоизида гипертония аломатлари мавжуд.

Умуман, ўтказилган хатловлар натижасига кўра, республика бўйича 4 миллионга яқин аҳоли орасида юрак-қон томир касалликлари аниқланган бўлиб, умумий аҳолининг 12 фоизини ташкил этади.

Айниқса, бундай касалликларга чалинган аҳоли сони Наманганда – 18 фоиз (450 минг нафар), Фарғонада – 17 фоиз (600 минг), Бухорода – 14 фоиз (230 минг), Қашқадарёда – 13 фоиз (470 минг)ни ташкил этиб, республика кўрсаткичидан юқори.

Тошкент шаҳри, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида юрак-қон томир касалликларининг оғир асоратлари қолган ҳудудларга нисбатан баланд".

Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov, [09.11.2021 16:29]
"Бугунги йиғилишда кардиология билан бирга эндокринология масалалари ҳам муҳокама қилиниши лозим эди.

Лекин, Эндокринология марказининг янги биноси, раҳбари каби масалалар ҳанузгача ечимини топмагани учун йиғилиш кун тартибидан чиқариб юборилди.

Вазирлар Маҳкамасидаги соҳага масъул ходим лавозимидан бўшатилди", - деди давлатимиз раҳбари.

 


Юқорида кўрсатилган муаммоларни ҳал этиш, юрак-қон томир касалликларини барвақт аниқлаш, уларни олдини олиш ва даволаш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, мутлақо янги тизим жорий қилинади - Президент.

Хусусан, қуйидаги чоралар кўрилади:

- келгуси йилдан 40 ёшдан ошган барча аҳоли (10 миллион нафар) оилавий поликлиника ва тиббий бригадалар орқали йилига камида бир марта манзилли скринингдан ўтказилади;

- туман лабораториялари коагулометр ва зарур реактивлар билан таъминланади;

- юрак-қон томир касалликлар аниқланган аҳолининг ягона электрон реестри юритилади;

- юрак-қон томир касалликлари учун эналаприл каби дорилар доимий равишда 200 мингдан зиёд эҳтиёжманд аҳолига бепул тарқатилади;

- туманлардаги ҳар бир маҳаллада “гипертония саломатлик мактаблари”ни ташкил этилади;

- оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшираларнинг вазифалари ҳам қайта кўриб чиқилиб, уларнинг функциялари кенгайтирилади.

 


Президент томонидан кардиология соҳасида белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида:

- бирламчи бўғинга дори ва тиббий буюмлар учун келгуси йилда бюджетдан 580 миллиард сўм берилади. Бу жорий йил харажатларидан 3 баробар кўп;

- 14 мингдан зиёд тиббиёт бригадалари ва оилавий шифокорлар юрак касалликларини барвақт аниқлаш ва бирламчи ёрдам кўрсатишга ўқитилади;

- келгуси йил якунигача барча оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларда ҳамшира кўрик хонаси ташкил қилинади;

- келгуси йил давомида малака ошириш марказларида 15 минг нафар ҳамширанинг махсус онлайн курсларда ўқитилиши таъминланади;

- туман шифохоналарига 4 турдаги кардиология ускуналари ўрнатилиб (ЭКГ, ЭхоКГ, холтер-монитор ва дефибриллятор), кўрсатиладиган хизматлар 5 тадан 15 тага оширилади. Бунинг учун қўшимча 60 миллиард сўм йўналтирилади.

Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov, [09.11.2021 17:10]
Президент кардиология хизмати қулайлиги ва қамровини ошириш бўйича қатор янгиланишларни эълон қилди. Жумладан:

- Республика кардиология марказининг вилоят филиалларида кўрсатиладиган хизматлар 15 тадан 35 тагача етказилади.

Мисол учун, Кардиология марказининг Хоразм вилояти филиалига Оролбўйи минтақавий марказ мақоми берилиб, уни жиҳозлашга 20 миллиард сўм ажратилгани ҳисобига республика даражасида амалга ошириладиган барча амалиётлар вилоятнинг ўзида йўлга қўйилади.

- ушбу амалиёт Наманган, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда, келгуси йил якунигача Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида йўлга қўйилади.

- келгуси йил 1 июнга қадар Кардиология маркази вилоят филиаллари замонавий ангиограф билан таъминланади;

- келгуси йил якунига қадар Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган Тиббиёт кластерида Кардиология маркази ташкил қилинади.

Бундан буён беморларнинг республика марказларида даволаниши учун берилган барча имтиёзлар (ордер бериш тартиби) уларнинг филиалларига ҳам тўлиқ татбиқ этилади.

Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov, [09.11.2021 17:15]
Кардиология маркази фаолияти ҳам бутунлай ўзгариши керак, - деди давлатимиз раҳбари видеоселектор йиғилишида. Бунда:

- кардиология марказида 15 дан зиёд юқори технологик амалиёт йўлга қўйилади;

- Кардиология маркази Россиянинг Бакулев номидаги юрак-қон томир касалликлари жарроҳлик маркази ва Германиянинг Шарите университети каби нуфузли тиббиёт ташкилотларида йилига 30 тадан шифокор малакасини оширишни таъминлайди. Ушбу харажатлар бюджетдан қоплаб берилади;

- марказга превентив кардиология, нур ёрдамида диагностика каби йўналишларда янги илмий-тадқиқотлар учун замонавий лабораториялар ташкил этилади.

- марказ клиникаси фаолияти кўп тармоқли шаклга ўтказилади.

 


Давлатимиз раҳбари юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда энг муҳим омил соғлом турмуш тарзига амал қилиш эканига алоҳида эътибор қаратди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда ҳар йили энг намунали маҳаллалар танлаб олиниб, уларда замонавий фитнес кўчаларини барпо этиш учун 100 миллиард сўм ажратилади.

Вилоят ҳокимларига иккитадан, туман ва шаҳар ҳокимларига биттадан намунали маҳаллада шундай ишларни ташкил қилиш топширилди.

“Соғлом турмуш тарзи” платформасидан фойдаланувчилар бугунги кунда 600 минг нафарга етди, уларга пиёда юргани учун 18 миллиард сўм тўлаб берилди. Молия вазирлигига келгуси йилда бу борадаги тарғибот ишларини кучайтариш ва платформадан фойдаланувчилар кўламини янада кенгайтиришга қўшимча 60 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилди.

Айни пайтда йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар ахборот бермоқда.

 


Йиғилишда асосий масаладан ташқари ёшлар сиёсати ва "Яшил макон" лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳам кўриб чиқилмоқда.

 


"Жорий йилда ёшлар билан ўтказилган форумлар, сайловолди учрашувларида ёшлар сиёсати бўйича устувор йўналишлар ва жуда катта марраларни белгиладик. Ёшлар бўйича маҳаллагача тушадиган вертикал тизим яратамиз", деди Президентимиз.

Мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, ҳар бир маҳаллада вилоят ҳокимининг ёрдамчиси – ёшлар етакчиси лавозими жорий этилади.

- Ёшлар сиёсати энг муҳим масалалардан бири эканлигини инобатга олиб, ушбу ёшлар Президент вакили бўлади, - деди давлатимиз раҳбари.

Ушбу ёрдамчилар “ёшлар дафтари” ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаш, маҳалладаги ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, ёшларнинг бўш вақтини, айниқса Бешта муҳим ташаббус доирасида мазмунли ташкил этиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва бандлигини таъминлаш масалалари билан шуғулланади.

 


Бир ҳафта олдин ўтказилган селектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича барча масалалар туман даражасида бирма-бир тушунтириб берилган эди.

- Охирги 3-4 кунда бўлиб ўтган чангли об-ҳаво шароити ҳам ушбу дастур қанчалик тўғри эканлигини яққол кўрсатиб турибди, - деди Президент.

Мутасаддилар лойиҳани амалга оширишда қўшиб ёзиш, рақамларни бўрттириб кўрсатиш, ишларни пала-партиш бажаришга йўл қўймаслик ҳақида қатъий огоҳлантирилди.

Бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон, Наманган, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ишга фаол киришгани, лекин Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида дарахт экиш режа кўрсаткичларидан анча ортда қолаётгани таъкидланди.

Шу билан бирга Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманларида кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмаган. Ушбу туман ҳокимларига қатъий огоҳлантириш бериладиган бўлди.

Вазирлик, тармоқ, корхона раҳбарлари ўз режаларини бажарилиши учун шахсан масъул экани кўрсатилди.

44629
0
Барчаси: 147 та
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?